Бош саҳифа / Таълим / Қизиқарли рақамлар

Қизиқарли рақамлар

Кўпчиликни: “Миллиондан катта бўлган сонлар қандай номланар экан?” деган савол қизиқтириши табиий. Сонлар чексизлигига қарамай, ҳар бирининг ўз номланиши бор.

Тарихга бир назар ташлайлик. V асрда ҳинд рақамлари пайдо бўлди, лекин уларни дунёга кенг тарқатишда бобокалонимиз Ал Хоразмийнинг хизматлари беқиёс. Сабаби, у ҳинд рақамларида ишлаш учун зарур бўлган ноль тушунчасини фанга киритди.

ХII асрда Ал Хоразмий асарлари лотин тилига таржима қилингандан сўнг, улар ҳақида Европадаги бир қатор давлатларда қизиқиш уйғонди. Араб тилидан лотин тилига таржима этилаётиб, Ал жабр — Алгебрага, Ал Хоразмий — Алгоритмга айланиб кетди. Рақамлар билан ишлашда аста-секинлик билан кўпгина давлатларда ҳинд рақамларидан фойдаланиш бошланди. Ҳинд рақамлари эндиликда араб рақамлари деб номланади.

ХVII асрнинг охирига келиб, араб рақамлари кенг тарқала бошлади. XIII асрда машҳур италиялик сайёҳ Марко Поло Хитойга бориб, бу давлат бойликларини ифодалаш мақсадида “Миллион” сўзини ўйлаб топган. “Миллиард” сўзи эса 1871 йилда франс-прусс уруши натижасида пайдо бўлган. Французлар Германияга 5 000 000 000 франк миқдорида товон тўлашга мажбур бўлган ва соннинг янгича номини ўйлаб топишган.

Катта сонларнинг номланиши лотин тилидан келиб чиққан бўлиб, лотин тилидаги тартиб сон номи ёнига миллион қўшимчасини қўйиб ўқиш принципига асослангандир.

Миллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони олтита

Миллиард — бирнинг ёнидаги ноллар сони тўққизта

Триллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони ўн иккита

Квадриллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони ўн бешта

Квинтиллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони ўн саккизта

Секциллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони йигирма бирта

Септиллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони йигирма тўртта

Октиллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони йигирма еттита

Нониллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони ўттизта

Дециллион — бирнинг ёнидаги ноллар сони ўттиз учта

Бундан кейинги рақамларнинг номланиши турли давлатларда фарқланади…

Қизларгул ХУШШИЕВА,
Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим
мактаби математика фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE