Бош саҳифа / Маданият / Қизиқарли дастурлар

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусини амалга ошириш бўйича барча мусиқа ва санъат мактаблари ўз дастурларини бошлаб юборишди.

Шу жумладан, Термиз шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳам бу ишга жиддий бел боғлади. Улар жорий йилнинг 27 апрелидан 10 майигача Термиз шаҳридаги 13-,12-,2-ва 1умумтаълим мактабларига бориб, ўзларининг концерт дастурларини намойиш этишди. Халқ чолғу бўлимининг “Шодиёна” бадиий ҳаваскорлик жамоаси, эстрада-хонандалик бўлими, дуторчилар ва доирачилар жамоалари аъзолари ўзларининг қувноқ куй-қўшиқлари билан ўқувчилар меҳрини қозонишди.

Мактаб ўқувчилари, айниқса, халқ чолғуларимизга жуда қизиқиб қолишди. Улар ҳам шундай мусиқа асбоблари чалишни ва санъат мактабларига бориб ўқиш орзусида эканликларини айтишди.

Биз уларни мактабимизга ўқишга чорладик.

Д.ТОШЕВА,
Термиз шаҳридаги
1-БМСМ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тақдимот

Муҳтарам Президентимиз маданият ва санъат аҳли билан бўлган учрашувларда тарихий саҳна асарлари яратиш таклифини берган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan