Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қинғирликдан эҳтиёт бўл, қурувчи!

Қинғирликдан эҳтиёт бўл, қурувчи!

Термиз шаҳрида кўплаб замонавий уй-жойлар қурилмоқда. Бу эса шаҳар кўркига кўрк қўшиш билан бирга аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда.

Маълумки, қурилиш-монтаж жараёнларида қурилиш ташкилотлари томонидан бевосита электр энергиясидан белгиланган тартиб асосида фойдаланилади. Бироқ барча қурилиш ташкилотлари бунга амал қилаяптими?

 Жорий йил 11 майда Термиз шаҳар Шароф Рашидов кўчасида янги уй-жойлар қураётган қурувчилардан бири таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан электр энергияси тармоқларига тўғридан-тўғри уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 дона электр пайвандлаш ускунасидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Қурилиш ишларида фойдаланилган электр пайвандлаш ускуналарининг қуввати бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганда, ташкилотнинг таъминотчи корхонага 17 миллион сўмдан ортиқ зарар келтирганлиги маълум бўлди. Қинғир иш қилишга уринган қурилиш ташкилоти энди қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Ушбу иш юзасидан айни пайтда бюро ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ф. ШАМИРОВ,

МИБ Термиз шаҳар бўлими бош муҳандиси,

А. САМАДОВ, бўлим катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муқобил энергия-даромад манбаи

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекцияси» Сурхондарё ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE