Бош саҳифа / Жамият / Қимиз – шифобахш ичимлик

Қимиз – шифобахш ичимлик

Қадимдан инсонлар қимиз ичимлигини даво, озиқовқат маҳсулоти сифатида истеъмол қилиб келишган. V асрда Грецияда қимиз тайёрланган, лекин қандай тайёрланиши сир тутилган. Ким бу сирни ошкор қилса, унинг кўзини кўр қилиб, жазолашган.

Қимизни Ўзбекистон, Қирғизис тон, Туркманистон, Бошқирдистон, Кавказ халқлари чанқоқбости ичимлик сифатида қадрлашади. Халқ ўртасида қимизни умрни узайтириш, кайфиятни яхшилаш учун ҳам ичишади. Уни биринчи марта шифобахш дори сифатида абу Али ибн Сино ишлатган. Россияда А.Постников ташаббуси билан 1858 йилда Самара шаҳри яқинида қимиз билан даволайдиган сил касаллиги шифохонаси ташкил қилинган. Кейинчалик у санаторийга айлантирилган ва сил касалига чалинган беморлар фақат қимиз билан даволанган. От, туя сутидан тайёрланган қимиз ўз таркиби билан сигир сутидан фарқ қилади, таркиби она сутига яқиндир. Унинг таркибида одам организми учун энг керакли оқсил модда 2,2 фоизни,ёғ 1,45 фоизни ташкил этади, витаминлар С,А,Р, В 1, В 2,РР, В12, спирт, унда организм учун керакли коталаза, протеаза, козеин, лактоза, редуктозалар ҳамда ҳар хил минерал тузлар,сут кислотаси бор. Шунинг учун ҳам ошқозон ширасида кислота камайганида ёки ошқозон шираси ажралиши камайган ҳолларда буюрилади.

Қимиз иштаҳани очади, организмда модда алмашишини яхшилайди. Тана оғирлигини оширади, юрак қон-томирлари касалликларида ижобий таъсир қилади. Қон босимини бир оз кўтаради, томир уришини яхшилайди. Бироқ у миокард инфарктида, қон босими юқори бўлган ёки юрак-қон томир касаллигининг оғир тури билан оғриган беморларга тавсия қилинмайди. Қимиз ёшартиради, тетик қилади, умрни узайтиради, асабни мустаҳкамлайди. Муҳаммад Ҳусайн (Махшан ал-адфвиййа) асарида, бия сути иштаҳани очади, эрлик қувватини оширади, ични мулойим қилади, буйрак яраси ва пешоб йўли иллатларига қарши фойдали, деб ёзади. Шунинг учун ҳам қимиз иссиқ пайтларида ичилса, тер билан барча заҳарли моддаларни чиқариб юборади. Сийдик ажралишини кучайтиради. Тарихий манбаларда агар инсон чечак билан оғриган бўлса, қимиздан оз-оздан ичириб турилса, тез соғаяди, соғлом кишилар эса чечак билан умуман оғримайди, дейилади. Қимиз қон таркибидаги қизил ва оқ қон таначаларини кўпайтиради. Иссиқ урганда, авитаминоз касалликларида ҳам тавсия қилинади.

Америка, Англия, Хитой, Германия, Франция, Россияда қимизни доривор, мазали, кайф берувчи ичимлик сифатида истеъмол қилишган, 20 – асрда Россия олимлари Боткин, Н.Склифосовский, Захаринларнинг тавсиялари билан таниқли ёзувчилар Л.Толстой, А.П.Чеховлар сил касалига чалинганларида қимиз билан даволаниб, тузалиб кетиб, ижод билан шуғулланганлар.

Қимиз сил микробига қарши иммунобиологик ҳусусиятига эгадир. 1980-1990 йилларда вилоят силга қарши кураш диспансери шифокорлари М.Холматов, А.Ферматов, С.Раҳимовлар, Шўрчидаги сил касалликлар шифохонаси бош шифокори С.Раҳимов, вилоят болалар сил касаллиги санаторийсида бош шифокори А.Искандаровларнинг кузатувлари шуни кўрсатдики, беморларни қимиз билан даволаш юқори самаралар берган. Айниқса, ўпка ва нафас олиш йўллари, қандли диабет, жигар, буйракнинг қўшилиб келган патологик касалликларида юқори натижаларга эришилган. Ўпкадаги сурункали яллиғланиш тузалиб, яхши кайфият бахш этган, тана вазнига вазн қўшилган, беморларга берилаётган силга карши дори дармонларнинг ножўя таъсирларини камайтирган. Хуллас, қимиз инсон руҳини тетиклаштирадиган, кайфиятини яхшилайдиган, ёшартирадиган, киши чеҳрасини очадиган, чарчоқни оладиган афсонавий шифобахш ичимлик.

Қимиз билан даволанишга эҳтиёжи бор инсонлар, афсуски, уни топишга қийналаяпти, чунки жуда кам. Ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатларига кенг йўл очиб берилган. Демак, от ва туяларни кўпайтирадиган ва сут етиштирадиган жонкуярлар керак. Муаммонинг ечимини топишда юқоридаги тегишли ташкилотлардан ҳам амалий ёрдам кутамиз.

Абдусамад ИСКАНДАРОВ,
вилоят силга қарши кураш диспансери
рентгенофлюорография маркази бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan