Бош саҳифа / Спорт / Қаришни нима тезлаштиради?

Қаришни нима тезлаштиради?

Хоҳлаймизми-йўқми, инсонлар борган сари ҳаракат-
сизликка мубтало бўлиб қолмоқда. Инсон танаси эса
ҳаракатга мослашган бўлиб, ҳаракат мушакларни
жонлантириб туради. Аксинча, ҳаракатсизлик турли
касалликларни келтириб чиқариб, организмнинг тез
қаришига ҳам олиб келади.

Айниқса, ёш ўтгани сари мушакларнинг тонуси камайиб, мушаклар устини ёғ қоплай бошлайди ва вазн ошишига мойиллик пайдо бўлади. Ортиқча вазн танани хунук қилиб юборгани етмаганидек, организмни шлаклар билан ҳам тўлдириб боради. Натижада организмда аста-секин заҳарланиш давом этиб, қарилик жараёни тезлашиб кетади.

Бундай нохуш ҳолатнинг олдини олишда энг мақбул йўл спорт билан мунтазам шуғулланишдир. Хусусан, қад-қомати чиройли бўлишни истаган аёллар учун ҳам муҳимдир. Ваҳоланки, бунда аниқ бир тартибга солинган жисмоний ҳаракатлар назарда тутилади.

Уй ишлари билан шуғулланиш бу – спорт эмас!

Кўпинча аёллар: «Оилада биз рўзғор ишлари билан тиним билмаймиз, спортга эҳтиёжим из йўқ»,- деб юришади. Аммо, бу фикр тўғри эмас. Чунки, биринчидан, тартибсиз ҳаракатлар соғлиқ учун спортчалик ижобий таъсир кўрсата олмайди. Аксинча, баъзан организм тайёр бўлмаган ҳолда қалтис ҳаракатлар қилиб қўйиш салбий
оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.

Қолаверса, ёғларнинг эриши, шлакларнинг кўчишида яхши натижага эришиш учун терлагунча узлуксиз ҳаракат қилиш керак. Масалан,
оддий юриш тавсия ҳилинган беморларга белгиланган масофага (дейлик 1 — 2 км) бир маромда, узлуксиз ҳаракатланиш зарур. Бундан бир неча баравар
кўп масофани узиб-узиб, дейлик, рўзғор ишларини
қилиш жараёнида босиб ўтиш асло бундай самара
бермайди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, терлагунча ҳаракат қилишнинг яна бир яхши томони шундаки, танадан чиқаётган тер ички эмоцияларни ҳам шлаклар билан бирга олиб чиқиб ташлайди. Машқлар мунтазам равишда, бир ритмда бажарилганидагина мушаклар тонусга келиб, танани чиройли қилади.

Шундай экан, спорт барча муаммоларнинг ечими эканлигини унутманг ва уй юмушларидан ташқари жисмоний машқлар билан шуғулланиш фақат фойдангизга ишлашини ёдда тутинг!

Ф.Умидуллаева тайёрлади

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони

Термиз шаҳрида бугун эрталабдан «Мўйноққа мадад» экологик хайрия марафонига старт берилди. Веломарафон иштирокчиларини Сурхондарё вилояти …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan