Бош саҳифа / Жамият / Қалдирғочлар хабарчи-ми?

Қалдирғочлар хабарчи-ми?

Табиатдаги бу қуш ҳамма жойга ҳам ин қурмас-лигидан деярли барча хабардор. Хонадонимиз эшигининг юқорисига қалдирғоч уя қурди.

Беозоргина қушларнинг узоқ масофаларни босиб, атрофни кузатиб, ин қуришга қулай жойлар ичида айнан шу жойни танлагани бизни таажжубга солди. Бу серғайрат қушлар қисқа фурсатда уя қуриб, яшай бошладилар. Бундан жуда севиндик, қалбимиз ёруғликка тўлди. Таассуфки, бу гал остонамизга уя қурган қалдирғоч яхшилик даракчиси бўлиб келган экан-у, буни кейинроқ англабмиз.

Иккала қизларимнинг ҳам бахти очилса, оқибатли жойлардан куёв қилсам, деб ният қилардим. Мўъжизани қарангки, қалдирғочлар тухумидан ҳам икки полапон дунёга келди. Хонадонимизга эса бирин-кетин совчилар кела бошлашди. Тез орада қўшалоқ тўйларнинг тараддуди… Қизларимни узатдим, тўй ташвишлари билан қалдирғочлар ҳам ёдимиздан кўтарилибди. Шу орада улар полапонларини учирма қилиб, инини тарк этибди. Шуларни ўйладим-у бир вақтлар китобларда қалдирғочлар ҳақида ўқиган ибратли ҳикоя ёдимга тушди. Китобдаги воқеаларнинг хонадонимизда такрорлангани мени ҳайратга солди. Адабиёт ҳам ҳаётимиздан озуқа олишига, эзгулик бардавомлигига амин бўлдим.

Гулбаҳор КЎЧАРОВА,
Термиз шаҳридаги 3-умумталим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE