Бош саҳифа / Жамият / Қаҳрамон БОБОҚУЛОВ

Қаҳрамон БОБОҚУЛОВ

Вилоят жамоатчилиги оғир йўқотишга учради. Ажойиб ташкилотчи раҳбар, узоқ йиллар вилоят халқ хўжалигининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилган, ташаббускор ва тадбиркор инсон Қаҳрамон Бобоқулов 79 ёшида вафот этди.

Қаҳрамон Бобоқулов 1940 йилнинг 15 декабрида Шўрчи туманида туғилган эди. У дастлаб тумандаги собиқ “Коммуна”,сўнг эса Калинин номли хўжаликларда оддий деҳқон, ҳисобчи бўлиб ишлади. Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаб келгач, Шўрчи тумани қишлоқ хўжалиги бошқармасида бош иқтисодчи, сўнг туман ва вилоят партия қўмиталари инструктори бўлиб фаолият кўрсатди.

Қаҳрамон Бобохоновичдаги билим ва ташаббускорлик, ташкилотчилик ва кўпчиликни ўз изидан эргаштира олиш салоҳияти, айниқса, унинг республика партия марказий қўмитаси, вилоят партия қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, вилоят партия қўмитаси котиби бўлиб ишлаган кезларида яққол намоён бўлди. Қаҳрамон Бобоқулов воҳада пахтачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларини ривожлантиришга бош-қош бўлди, Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштириш, пахтазор, ғаллазор ва боғ-роғларга айлантиришдек эзгу ишларнинг олдинги сафларида бўлди.

Вилоят молия бошқармаси бошлиғи, вилоят ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, давлат назорати қўмитасининг вилоят бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлиги девони назорат инспекцияси бошлиғи, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган кезларида ҳам бошқаларга ибрат бўларли меҳнат намуналарини кўрсатди. Қаҳрамон Бобохонович кишиларга диққат-эътиборли, ғамхўр, ўзига ва ўзгаларга талабчан, айни пайтда самимий ва очиқ кўнгил инсон эди. У ғамхўр оила бошлиғи бўлиб, 4 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказди.

Қаҳрамон Бобоқулов узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун бир қанча орден медаллар, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвонига сазовор бўлган эди.

Қаҳрамон Бобохонович Бобоқуловнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий сақланжак.

Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошқаруви

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE