Бош саҳифа / Маданият / Қадим Фарғонада бахшичилик санъати бўлган

Қадим Фарғонада бахшичилик санъати бўлган

дейди фольклоршунос олим Маматқул ЖЎРАЕВ

— Кўпчилик ҳайрон қолиши мумкин, Фарғонада ҳам бахшичилик санъати бўлганми, деб. Ҳа, бир неча достончилик мактаблари шу жойда бўлган. “Ёзи билан Зебо” номли халқ достонимизнинг энг яхши намунасини Раҳим Мўмин избосканлик Ёрмат бободан (афсуски отасининг исми маълум эмас) 1922 йилда ёзиб олган.

Бахшичилик бугунги кунимизгача жонли ижрода етиб келганлиги — бу бизнинг энг катта бойлигимиз. Ҳамон бахшиларимизнинг бадиҳагўйлик маҳорати сақланиб тургани мени ҳайратлантиради. Ўтган йили 12 апрелда Қашқадарёда Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор Раҳимовдан “Алпомиш” достонини ёзиб олдим. Шу ойнинг 30 санасида достоннинг дастлабки 1 соат 40 минутлик қисмини қайта қоғозга туширдим. Матнни солиштирганимда, катта фарқ борлиги сезилди. Демак, бахшининг ҳар бир ижроси оргинал ва такрорланмасдир. Бахши ижро жараёнида катта шоирга айланади, биз бадиҳагўйлик санъатини шу ерда кўрамиз.

Термизда биринчи бор ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида нафақат юртимиз ва қардош халқларнинг бахшилари, балки дунёда эпик ижрони сақлаб қолган бошқа миллат вакилларининг чиқишларига ҳам гувоҳ бўлаётганимиз ниҳоятда қувонарли. Санъатдаги бу ранг-баранглилик уни аслича сақлаб қолишдек эзгу истакларни ҳам ифода этадики, бу фестивалнинг энг аҳамиятли жиҳатидир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE