Бош саҳифа / Жамият / Пулҳокимлик 105 ёшли онахон

Пулҳокимлик 105 ёшли онахон

Хушхабарнинг қаноти бор. Ҳақиқатдан ҳам, эзгу амал ҳақидаги яхши гап, тез тарқалади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида Бойсун тумани “Пулҳоким” қишлоғида яшаб келаётган 105 ёшли Қурбонхол момо Чоршанбиеванинг Президентимиз фармонига мувофиқ «Шуҳрат» медали билан тақдирлангани ҳақидаги хушхабар воҳа узра кенг қулоч ёйди.

Юз билан юзлашган пиру бадавлат онахонни давлатимизнинг юксак мукофотига  сазовор  бўлганини  эшитган-билганлар табриклагани “Пулҳоким” қишлоғи томон йўл олишди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳам Қурбонхол момо Чоршанбиеванинг хонадонида бўлиб, Президентимиз номидан онахонга давлатимизнинг  юксак  мукофоти —“Шуҳрат” медалини топширди. Икки фарзандини  ҳам она, ҳам ота ўрнида тарбиялаб, уйли-жойли қилиб, ўзидан тиниб-тинчиган Қурбонгул момо ўзини  дунёдаги  энг  бахтли  инсонлардан  бири,  деб  билади.

— Ҳаётимда не бир қора кунларни кўрмадим. Шунинг учун ҳам болажонларим бугунги  дориламон, тинч ва фаровон  кунларнинг  қадрига етиб яшайлик! Мус- тақил ва гўзал юртда  умргузаронлик қилаётганимизга, ҳар доим эътиборда эканлигимизга шукроналар  айтамиз, — дейди мамнуният билан онахон.

Тадбирда Қурбонхол момо Чоршанбиевага байрам совғалари топширилди.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan