Бош саҳифа / Жамият / Пул деб қулга айланманг

Пул деб қулга айланманг

Қадим замонларда ҳам ахлоқсизлик қаттиқ қораланган. Ота-боболаримиз номуссиз, ҳаёсиз одамларни даврага қўшмаган. Аёллар эркак кишининг юзига тик қарамаган, кўча-куйда уларнинг олдини кесиб ўтишмаган. Ўз ўрнида аёл шаъни миллат шаънидек асралган, ҳимояланган.

Афсуски, бугунги кунда бундай бебаҳо қадриятларнинг қадри топталмоқда. Ер юзидаги қабиҳ ишлар камлик қилгандай, кейинги йилларда одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар пайдо бўлди.

Бугун мустақил юрт фуқароларимиз, хоҳлаган мамлакатга бориб ишлаш имкониятига эгамиз. Бунинг учун етарлича қонун-қоидалар, мутасадди идоралар бор, уларга мурожаат этсак бас. Мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилган ва БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган. Шунингдек, хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши курашишга қаратилган 29 та шартнома ва келишув имзоланган.

Айрим юртдошларимиз ноқонуний йўллар билан ўзга юртларга бориб, жонларини хатарга қўймоқда. Борган жойида меҳнат ҳақини ололмаётган, касал бўлиб қолиб даволанишга пул ахтараётган, ҳатто уйига қайтиш учун йўлкира пулга зориққанлар қанча?!

Одам савдоси инсоннинг жисмоний кучини, ақлий салоҳиятини, тана аъзоларини, ҳаттоки маънавий қадриятларини бозорга солишга мажбур этмоқда. Одам савдосига қарши курашиш деганда энг аввало, унга замин яратаётган сабаб ва омилларни бартараф этиш тушунилади. Шундай экан, аҳолига унинг асл моҳиятини чуқурроқ тушунтириш, огоҳликка чорлаш орқали фуқароларимизни бу бало-қазодан асраш чораларини кўришимиз зарур. Бунга барчамиз масъулмиз.

Д. ДЎСТОВ,
Термиз шаҳар мудофаа ишлари
бўлими бошлиғи, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan