Бош саҳифа / Жамият / Психологик хизмат нима?

Психологик хизмат нима?

«Психолог ўзи ким?» деган саволга жавоб беришдан олдин психология сўзининг маъносини билиш мақсадга мувофиқ. “Психология” сўзи грекча “псюхе”-жон, руҳ ва “логос”-сўз, илм сўзидан олинган бўлиб, унинг маьноси: “жон, руҳ илми” демакдир. Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуд.

Илк даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. Жоннинг ўзи эса, одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. Жонни ўз моҳиятига кўра, оловсимон учқундан иборат, деган юнон файласуфи Гераклит. Демокрит эса оловсимон атомдан иборат деб тушунтирган. Бу файласуфларнинг таълимотлари кейинги аср ларда психологик ғояларнинг ривожланишида таянч нуқта бўлган, десак, муболаға бўлмайди. Психология бир неча йиллар фалсафа фани таркибида бўлди. XIX асрнинг иккинчи ярмида алоҳида фан сифатида ажралиб чиқди. Немис олими Вильгельм Вундт психологияда кузатиш, ифодалаш ва реакция каби мумтоз методларни кашф этди.

Психолог ким? Мақсади, вазифаси нима? Ва у қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби психологик хизмат соҳасида ҳам бир қанча муваффақиятларга эришила бошланди. Психологик хизматдан киши нимани кутади ва нима учун унга мурожаат этишади? Бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Баъзи мижозлар ўз муаммоларини умуман қандай ҳал этишни биладилар ва психолог маслаҳатчидан фақат руҳий мадад излашади. Бошқалари муаммони қандай қилиб ҳал қилишни билмайдилар ва маслаҳат сўраб борадилар.Учинчилари ўзларига тўла ишонмайдилар ёки ўз муаммоларини ҳал этиш учун мавжуд имкониятларидан қайси бирини танлашни билмайдилар. Уларни ишонтириш ва фаолликларини керакли томонга йўналтириш керак. Тўртинчи бирлари кўпинча ўзи якка одамлардир. Улар шунчаки ким биландир юракдан гаплашиб олишлари керак. Уларда жиддий психологик муамммолар бўлмайди. Лекин уларни диққат билан эшитадиган ва меҳрибон суҳбатдошга жуда муҳтожлар.

Мижозлар орасида шунчаки, қизиқувчанлик ёки шунчаки психолог билан баҳслашиш истаги билан келадиганлари ҳам учраб туради. Баъзилар ҳақиқатдан ҳам психолог-маслаҳатчи ким эканлиги ва у нима билан шуғулланишини билишни хоҳлайди. Айримлари эса уларни бекорчи иш билан шуғулланувчи деб ўйлайдилар. Бу билан психолог-маслаҳатчини ноқулай ҳолатга солиб қўядилар.Психолог маслаҳатчи барча мижозларни қабул қилиши, улар нима учун келганликларини, кайфиятлари қандайлиги ва мақсадлари нималигидан қатъий назар уларга эътибор ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлишлари даркор. Бу профессионал психолог учун фақат ўз обрўси ва мавқеини сақлаб қолиш учунгина эмас, балки у ўзининг профессионал одоб қоидалари бўйича, ўзига мурожаат этганларга ва ёрдамга муҳтожларга, шу жумладан, ҳатто қабул пайти ўзини одобсиз тутганларга ҳам ёрдам кўрсатишга мажбур.

Психолог турли соҳаларда, чунончи, юридик, реклама, ҳарбий ва шунингдек, таълим ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият юритади. Психолог хизматининг таълим муассасаларидаги фаолиятига тўхталиб ўтадиган бўлсак, таълим тизимида психологик ҳизматнинг мақсад вазифалари ва ташкил этилиши, ўқувчиларнинг индувидуал, психологик хусусиятларини ўрганиш билан шахснинг ҳар томонлама камол топиши, ҳам маънавий, ҳам ақлий ривожланиши, ўзлигини англаши ва қобилиятни намоён этиши учун тегишли таълимий-тарбиявий ҳамда маънавий, руҳий шароитлар яратишни назарда тутади. Психологик маслаҳат индувидуал ёки гуруҳий тарзда ўтказилади. Бу профилактик ва коррекцион характерга эга бўлади. Қисқаси, психолог ёнига келган ҳар бир мижознинг муаммоларини консулиум (сир) тутувчи,соғлом, лекин шахсий, касбий, оилавий, гуруҳий низоларга, умуман олганда, ижтимоий — ҳаётий муаммоларга дуч келадиган инсонларга муаммо ва низоларни бартараф этишда маслаҳат берувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчидир. Шундай экан, биз қайси соҳада фаолият юритишимиздан қатъий назар, ижтимоий ҳаётий муаммоларнинг ечимини излаб топишда психологларга мурожат этишимиз мумкин.

Гулчирой АБДИРАЗАКОВА,

Низомий номидаги ТДПУ

Термиз филиали талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE