Бош саҳифа / Жамият / Прокурор ташаббуси

Прокурор ташаббуси

Шаҳримизда ўтган давр мобайнида ҳудудларни комплекс  ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликка кенг йўл очиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижроси ўзининг самарали натижасини берди, дейиш мумкин.

Шаҳар прокурори З. Турсунов раҳбарлигидаги  2-сектор,  шаҳримиздаги “Шифокор”, “Дўстлик”, “Саховат”, “Турон”, “Темирйўлчи”, “Наврўз” ва “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғинларидан иборат бўлиб, унда жами 5913 нафар оила истиқомат қилади. Ҳудудда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш борасида  салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, секторда мавжуд 206 та кам таъминланган оиладан 63 тасининг турмуш даражаси яхшиланиб, бу тоифадан чиқарилди. 8 нафар ногирон протез, ортопедия ва ногиронлик аравачаси билан таъминланди. 40 нафар шахс эса бўш иш ўринларига жойлаштирилди.

Шунингдек, 18,4 километр кўча ва йўлаклар асфальтланди, 13677,1 метр квадрат йўлакчалар бетонланди, 1,4 километрга латок қўйилди.

Шаҳар бўйича аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 13,4 миллиард сўмлик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 30 миллиард, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 19,4 миллиард, савдо ва сервис хизматлари кўрсатиш учун 24,8 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашиш орқали 161 та янги иш ўрнига эга бўлган 52 та тадбиркорлик субъекти яратилди. Айниқса, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 3 нафар шахсга қонуний мақом берилгани қувонарли ҳол, албатта.

Вояга етмаганлар ўртасида жиноят камайганлигини кузатиш мумкин. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шаҳар прокуратурасига келиб тушган мурожаатлар, шикоят ва аризалар атрофлича ҳал қилинди, бузилган ҳуқуқлар тикланди.

Айни вақтида  2-сектордаги маҳаллаларда ички йўллар, кўчалар ва кўп қаватли уйларнинг том қисмларини таъмирлаш, оқава сув қувурларини яхшилаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Алишер БОБОМУРОДОВ,
Термиз шаҳар прокурори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan