Бош саҳифа / Жамият / Прокурор ёшлар билан бирга

Прокурор ёшлар билан бирга

Шўрчи туманидаги “Ободон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди, дея хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Унда 2-сектор ҳуддудидаги ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларига эътибор қаратилди.

  • Асосий мақсадимиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни

тадбиркорликка йўналтириш, спорт ва таълим тўгаракларига жалб қилиш, деди туман прокурори в/б А.Тўраев. – Ташаббускор изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёрмиз.

Учрашув давомида ободонлик ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, ижроси назоратга олинди.

PS: Тумандаги 2-сектор раҳбари ўз ҳудудидаги ёшлар билан тез-тез учрашувлар ўтказиб туради. Уларнинг таклифи борми, эътирози борми, тинглайди. Қўлдан келганча кўмак ҳам беради. Бу ҳақида газетамиз саҳифаларида бир неча бор мақолалар ҳам берилган. Демак, бугун раҳбарларимиз ёшларни олдига бориб, ҳеч бўлмаса уларни тинглашни ўрганяпти. Агар учрашувлар хўжакўрсинга бўлмаса, эртага бунинг яхши натижаларини ҳам кўриш насиб этади, албатта.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan