Бош саҳифа / Жамият / Прокуратура ходимларига янги уйлар

Прокуратура ходимларига янги уйлар

Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” кўчасида “Ипотека” кредити асосида прокуратура ходимлари учун қурилган иккита икки қаватли уйнинг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Боболов очиб, қисқа ва тез фурсатда шундай замонавий тураржой биносини сифатли қуриб битказганлиги учун қурувчиларга миннатдорчилик билдириб, янги уйга кўчиб кирган прокуратура ходимларини муборакбод этди. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Боболов ва вилоят прокурори У. Қосимовлар уйнинг соҳиб ва соҳибаларига янги уй калитларини топширди.

— Биз иккита икки қаватли уйни 11 ойда қуриб битказишга эришдик, — дейди “Бойсун бунёдкори” қурилиш корхонаси раҳбари Абдусалом Сафаров. — Бу ердаги уйлар 2-3 хонали бўлиб, 55,2 дан 73,85 квадрат метргача. Барча қулайликларга эга бўлган ҳар бир кўп қаватли уйда 12 хонадон истиқомат қилади. Болалар майдончаси, шахсий машиналар учун тураржой бунёд этилган. Кўрганингиздай хоналар кенг, ёруғ, замонавий бичимда қурилган. Жами бўлиб, 5 миллиард 378 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига қисқа фурсатда кўп қаватли уйларни бунёд этдик.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоят, шаҳар, туман прокуратураси ходимларидан 24 нафари уйли бўлишди. Ёши улуғ прокурорлардан Х. Бекмуродов, Р. Абдуллаевларга ҳам уй берилган бўлса, энг ёш соҳа ходимларидан Жасур Кенжаев, Мухтор Алтибаевлар ҳам ана шундай шинам уйлар соҳибига айланишди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan