Бош саҳифа / Жамият / Президентимизнинг мурожатномасидан руҳланиб

Президентимизнинг мурожатномасидан руҳланиб

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимизни ўйлантириб келаётган тараққиётимизга ғов бўлаётган муаммолар очиқ-ойдин тилга олинди.

Бу маъруза баландпарвоз гаплардан холи, ҳаётий мисолларга бойлиги ва энг муҳими, самимийлиги билан қалбимиздан чуқур жой олди. Бу бежиз эмас. Негаки, давлатимиз раҳбари қаерда, қандай мақомдаги йиғилиш ёки учрашув бўлмасин, ҳар доим эл-юрт манфаатини ўйлаб яшаш ҳамда бунинг учун фидойилик билан меҳнат қилиш зарурлигини бот-бот таъкидлайди. Ҳаммани шу эзгу ишга сафарбар этади. Ана шундай улуғвор  ниятлар билан бошланган изчил ислоҳотларнинг самарасини эса барчамиз ўз ҳаётимиз замирида Президентимизнинг “Энг аввало, одамларимиз бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур” деган ғояси мужассам эканлигини англадик.

Биз нуронийлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасини катта қизиқиш ва улкан мамнуният билан кутиб олдик. Ва ўзимизнинг кўп йиллик тажрибамиздан келиб чиқиб, Юртбошимизга ибратли ишларида камарбаста бўламиз.

Зиядулла МУСТАФАҚУЛОВ,
Қумқўрғон тумани, “Жалоир” маҳалласи, нафақачи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan