Бош саҳифа / Жамият / “Президентдан совға олдим!”

“Президентдан совға олдим!”

Янги йил байрами арафасида Меҳрибонлик уйлари, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига Президент совғаларини тантанали топшириш анъанага айланган. Термиз шаҳри ва Денов, Бойсун туманларида ташкил этилган бу галги “Президент арчаси” байрам тадбири  янада кўтаринки кайфиятда ўтди.

Унда вилоятимиздаги 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини қўриқлаб, юртимиз ва халқимиз осойишталиги йўлида ҳалок бўлган ички ишлар идоралари, мудофаа ишлари бўлимлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандларига Юртбошимиз номидан ширинликлар ва ўқув қуролларидан иборат беш юзга яқин байрам совғалари вилоятимиз ҳокими томонидан топширилди.

— Мен ҳам Президентимиздан совға олдим, — дейди Ангор тумани 37-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шабнам Қўшбоқова. — Бундан роса хурсанд бўлдим. Энди мен ҳам байрамда севимли мультқаҳрамонларим, Қорбобо ва Қорқиз билан ўйнаганим ҳақида маҳалламиздаги дўстларимга айтиб бераман.

Ажойиб ўйинлар, мультқаҳрамонларнинг чиқишлари ва куй-қўшиқлар оламга ҳайрат кўзи билан боқаётган мурғак қалб эгаларига бир олам қувонч улашди. Тадбир ниҳоясида улар учун ноз-неъматлар билан тўлдирилган байрам дастурхони ёзилди. Бундай тадирлар воҳамизнинг барча туманлари ва маҳаллаларида бўлиб ўтмоқда.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan