Қумқўрғон туманидаги “Янги шаҳар” маҳалласида ҳовли тўйлари ўтказилди.
16 та хонадон янги лойиҳалар асосида барпо этилган уйларга кўчиб ўтди. Икки қаватли замонавий ва шинам уйларни барпо этиш учун тажрибали қурувчи Баҳодир Валиев раҳбарлик қилаётган “Лочин” кўп тармоқли хусусий корхонаси қурувчилари 1 миллиард 184 миллион сўм сарфлашди.
Иккита янги уйнинг калити Президент совғаси сифатида кам таъминланган ва имконияти чекланган оилаларга топширилди. Уларга тикув машинаси ва ногиронлар аравачаси ҳам ҳадя қилинди.
Айтиш керакки, туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар янги уйларга кўчиб ўтган ҳар бир хонадон соҳибларига сов-ға-саломлар улашди.