Бош саҳифа / Таълим / Президент совғаси етказилди

Президент совғаси етказилди

Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги мактабларнинг 1-синфига 52 минг 398 нафар ўқувчи қабул қилиниб, уларга Президент совғаси — дарслик ва ўқув қуроллари бепул тарқатилди. Уларнинг ичида 12 номдаги предметнинг бўлиши белгиланган. Улар қуйидагилар:

  1. Портфейль 1 та
  2. Дафтар 12 дона
  3. Оддий қалам 2 дона
  4. Рангли қалам 1 қути
  5. Пластилин 1 қути
  6. Қаламдон 1 дона
  7. Ручка 1 дона
  8. Ўчирғич 2 дона
  9. Елим 1 дона
  10. Рангли қоғоз жамланмаси 1 дона
  11. Расм дафтар 1 дона
  12. Бўёқлар (аквариум) 1 та

Мазкур ишларга бир йил аввал тайёргарлик кўриб, вилоят бўйича ўқувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилади. Рўйхатдагиларнинг сўнгги маълумотлари тайёр бўлгач, халқ таълими вазирлигига жўнатилади. Эҳтимолли ҳолатларни инобатга олиб, рўйхатга қўшимча равишда ўқув қуроллари ва дарсликлар бизга етказиб берилади. Вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги “Таълим таъминот” МЧЖ давлат унитар корхонаси тақсимот асосида туманларга етказилишини таъминлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинадиган ўқувчилар 6 ярим ёшдан ошган ва 7 ёшга тўлган бўлиши лозим. Мактаб шу ёшга етмаган болаларни ўқишга қабул қилиш ва уларни дарсликлар билан таъминлаш вазифасини зиммасига олмайди. Ана шу ўринда кўплаб эътирозларнинг юзага келиши табиий. Буни ота-оналарга тўғри тушунтириш зарур. Агарда таъминотда ўзгаришлар бўлса, қўшимча ўқув предметлари ва дарс ликлар вазирлик томонидан 10 сентябргача етказилади.

Қудрат АЛИМАРДОНОВ,
вилоят халқ таълими
бошқармасининг
дарсликлар бўйича
мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE