Бош саҳифа / Жамият / Президент эътирофи

Президент эътирофи

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи воҳа тараққиётини мутлақо янги босқичга кўтарди. Ташриф чоғида воҳамиздаги барча камчиликларни аниқ, рўй-рост айтиб ўтдилар.

Хусусан, ишсизлик муаммоси, иқтисодиётига таълим жараёнлари, малакали кадрлар масалаларига алоҳида тўхталди.

Вилоятда яна 2 та янги олий таълим муассасасининг очилиши эса ёшларимизни беҳад қувонтирди. Энди ёшларимизнинг илм ўрганишга бўлган шашти янада кучаяди. Интеллектуал салоҳиятли, илмли ёшлар сафи кенгаяди. Бу айниқса, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” учун айни муддао. Сабаби, янги технология ва инновацион ғояларни фақат замонавий билимларни эгаллашга иштиёқманд ёшлардан кутишимиз мумкин.

Президентимиз билан Қизириқ туманида бўлиб ўтган учрашувда ёш раҳбар сифатида жуда кўп нарсаларни ўргандим ва ўзимга хулоса чиқардим. Амалга ошираётган ишларимиз биринчи нав батда халққа ёқиши, уларга наф келтириши лозимлигини яна бир бор ҳис қилдим. Юрт- бошимиз  халқимизни, улар билан мулоқот қилишни яхши кўрадилар. Айниқса, воҳа аҳлига ҳурмати баланд. Буни йиғилиш сўнггида айтган: “Сурхон элини жуда ҳурмат қиламан. Нимага десангиз, сизлар айтсангиз қиласизлар, камгапсизлар, лекин мардсизлар. Мана шундай танти халқ яхши шароитда яшашга ҳақли”, деган сўзлари исботлаб турибди. Давлат раҳбарининг бундай эътирофи ҳар бир Сурхон эли қалбига ғурур ва ифтихор бағишлайди. Яшашга, бунёдкорликка ундайди.

Оҳунжон УМАРОВ,
Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи вилоят
Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan