Бош саҳифа / Таълим / Пойгабошида янги боғча

Пойгабошида янги боғча

Боғчада тарбияланган бола бошқачада барибир. Шеър, қўшиқ ёдлашу тил ўрганишдан ташқари у жамоавий тарбияни ўрганади. Қолаверса, қўл моторикаси билан ишлаш, дидактик ўйинлар ўйнаш боладаги ухлаб ётган истеъдод учқунларини оловлантириди. Қувонарлиси, бугун чекка ҳудудларда ҳам шаҳарникидан қолишмайдиган боғчаларнинг ишга туширилаётгани мактабгача таълим ёшидаги болалар учун ҳам. ота-оналар учун ҳам айни муддао бўлмоқда.   

Бойсун туманининг “Пойгабоши” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган 4-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.  Муассаса ўрнида бир қаватли эски боғча биноси бўлиб, у неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолганди. 2 млрд. 896 млн. сўм маблағ сарфланиб, икки қаватли замонавий бино ва иншоот янгидан қурилди.

Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланган. Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика тўгараклари ҳам фаолият кўрсатади.

Айни пайтда муассасада 34 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда. Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг 3 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

5 август куни ОТМга кириш имтиҳонлари бошланади

Бу йилги тест синовлари икки сменада ўтказилади: 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да Surxondaryo viloyatida …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan