Бош саҳифа / Спорт / Полвонларимиз – ғолиб!

Полвонларимиз – ғолиб!

Бухоро шаҳрида Президентимиз соврини учун Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб ўтказилган I халқаро турнирда вилоятимиздан 10 нафар спортчи иштирок этди. Уч қитъа полвонлари қатнашаган халқаро турнирда воҳамиз полвонлари 4 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритганидан хабарингиз бўлса керак.

Шуни айтиш керакки, 20 га яқин давлатнинг кучли полвонлари гиламга тушган халқаро мусобақада 7 та вазн тоифасида эркаклар ҳамда 3 вазн тоифасида хотин-қизлар ўртасида кескин беллашувлар бўлиб ўтди. Ниҳоят, воҳамиз спортчилари Гулнора Сулаймонова, Шермуҳаммад Жандриев, Ўрол Содиқов, Осиё ва жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддиновлар барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритишди. Шунингдек, Зарнигор Одилова 63 килограмм, Элбек Абдуллаев эса 100 килограмм вазнли полвонлар баҳсида бронза медали соҳибига айланишди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган воҳамиз спортчиларини вилоят ҳокими Тўра Боболов қабул қилиб, уларни эришган ютуқлари билан самимий табриклади. Ғолиб спортчиларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлари ва спортчиларнинг ота-оналари ҳузурида тантанали равишда топширилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мусобақалар олдидан

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Термиз шаҳрида “Ёшлик спорт жамоалари” Республика мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE