Бош саҳифа / Спорт / Полвонлари кураш тушади

Полвонлари кураш тушади

Жарқўрғон кураш мактаби ўзининг узоқ йиллик тарихи ва анъаналарига эга. Воҳа полвонларининг ўзбек миллий кураши, эркин ва юнон-рум курашлари бўйича эришган ютуқларида жарқўрғонлик спортчиларнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

Деярли ҳар бир қишлоқда, оилада маҳоратли полвонлар камолга етиб, улар кураш гиламларида ўз сўзларини айтиб келишаяпти. Яқиндагина Индонезияда бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинларида ўзбек кураши бўйича мусобақаларнинг 90 килограмм вазн тоифасида мутлақ ғолиб, олтин медаль совриндори бўлган Шермуҳаммад Жандриев курашчиларимизнинг кенжа авлодидан. Бугун Шермуҳаммад каби спортчиларга ҳавас қилиб, унга эргашаётган ёшларимиз сафи тобора ортиб бормоқда.

Низомиддин Умбарқулов мураббийлигида тарбияланган жарқўрғонлик ёш эркин курашчилар Намоз Абдурашидов, Отабек Саломов, Муҳаммадали Қулфиддинов, Самандар Абдуваитовлар яқинда Латвиянинг Еглава шаҳри очиқ биринчилигида иштирок этиб қайтишди. Эркин кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган “Eglavaopen 2018” халқаро турнирида Европа давлатларидан келган 30 дан ортиқ жамоалар иштирокидаги беллашувларда юртимиз шарафини умидли ёшларимиз ҳимоя қилишди. Бўлажак нуфузли беллашувлар олдидан ўказилган мазкур турнирда Отабек Саломов 71 килограмм вазнда 2-ўринни, Номоз Абдурашидов эса 85 килограмм вазнда 3-ўринни эгаллаб, сориндорлар қаторидан жой олишди. Шунингдек, Навоий шаҳрида 2002-2003, 2004-2006 йилларда туғилган ва 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги эркин ва юнон-рум кураши ҳамда аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида ҳам туманимиз вакиллари вилоятимиз номидан иштирок этишди. Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари бўлган Маҳбуба Маматалиева 36 килограмм вазнда 1-ўринни, 54 кг вазнда Дурдона Бекмуродова 2-ўринни, 57 кг вазнда Менгдона Чориева 3-ўринни, 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида эса 92 кг вазнда Сайдулла Раҳмонов эса 2-ўринни эгалладилар. Умидли спортчиларимиз ютуқларида мураббийларимиз Чориёр Абдурасулов, Тўра Тангиров, Бекмурод Жовлиев ва Манзура Турсуноваларнинг алоҳида хизматлари бор. Спортчиларимизнинг зафарли одимлари бардавом бўлсин.

Фахриддин ЖУМАЕВ,
Жарқўрғон тумани жисмоний тарбия
ва спорт бўлими бош инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE