Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Почта тизимидаги янгиликлар

Почта тизимидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2826-сон қарори билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича пенсия ва нафақалар тўлови фақат Халқ банки томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бу ўз ўрнида «O`ZBEKISTON POCHTASI» АЖ томонидан бажарилаётган ишлар ҳажмини кескин — 62 фоизгача камайишига, даромадларни, тегишли равишда 44 фоизгача камайишига олиб келади.

Жамиятнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш ва почта алоқаси объектларининг амалдаги тармоғи негизида республиканинг бутун ҳудудида почта алоқаси хизматларини кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, почта алоқаси тармоғининг оптимал ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилган ва «O`ZBEKISTON POCHTASI» АЖ акциядорларининг умумий йиғилишида (2017 йил 28 июндаги 1-сон баённома) тасдиқланган.

Юқоридагиларга асосланиб «O`ZBEKISTON POCHTASI» АЖнинг 2017 йил 28 июндаги 199-сонли «O`ZBEKISTON POCHTASI» АЖнинг тузилмаларини оптималлаштириш тўғрисидаги буйруғи чиқарилган.

Мазкур буйруққа асосан 2017 йил 1 июлидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ Сурхондарё филиали таркибида почта алоқаси тармоқлари ва ишлаб чиқариш участкаларини бирлаштириш йўли билан туманлараро почта алоқаси боғламалари ташкил этилиши белгиланган, жумаладан:

  1. Термиз шаҳар почта алоқаси ишлаб чиқариш участкаси, Термиз шаҳар почта алоқаси боғланмасига айлантирилди.
  2. Ангор тумани, Ангор почта алоқаси тармоғи (ПАТ) тугатилиб, Термиз туманига қўшилган ҳолда Учқизил туманлараро почта алоқаси боғланмаси ташкил этилди.
  3. Музработ тумани, Халқобод ПАТ, Қизириқ тумани, Қизириқ ПАТ, Бойсун тумани, Бойсун ПАТлари тугатилиб. Шеробод туманига қўшилган ҳолда Шеробод туманлараро почта алоқаси боғланмаси ташкил этилди.
  4. Қумқўрғон тумани, Қумқўрғон ПАТ тугатилиб, Жарқўрғон туманига қўшилган ҳолда Жарқўрғон туманлараро почта алоқаси боғланмаси ташкил этилди.
  5. Сариосиё тумани, Сариосиё ПАТ, Узун тумани, Узун ПАТ, Шўрчи тумани Шўрчи ПАТ, Олтинсой тумани Қорлиқ ПАТ тугатилиб, Денов туманига қўшилган ҳолда Денов туманлараро почта алоқаси боғланмаси ташкил этилди.
Тугатилган гуман ПАТларнинг туманлараро ПАБ ташкил этилиш жадвали.
2017 йил 1 июлгача фаолият
кўрсатган почта алоқаси
тармоклари
(ПАТ)
2017 йил 1 июлидан фаолият кўрсатиши
режалаштирилган почта алоқаси
боғланмалари (ПАБ)
кейинги матнда айтилиши.
Термиз шаҳар ишлаб чиқариш участкасиТермиз шаҳap почта алоқаси боғланмаси
Ангор почта алоқаси тармоғиУчқизил туманлараро почта
алоқаси боғланмаси
Учқизил почта алоқаси тармоғи
Денов почта алоқаси тармоғиДенов туманлараро почта алоқаси
боғланмаси
Сариосиё почта алоқаси тармоғи
Узун почта алоқаси тармоғи
Шўрчи почта алоқаси тармоғи
Қорлиқ почта алоқаси тармоги
Шеробод почта алоқаси тармоғи
Халқобод почта алоқаси тармоғиШеробод туманлараро почта
алоқаси боғланмаси
Бойсун почта алоқаси тармоги
Қизириқ почта алоқаси тармоғи
Жаркўрғон почта алоқаси тармоғиЖарқўрғон туманлараро почта
алоқаси боғланмаси
Қумқўрғон почта алоқаси тармоғи

 

Ёпилаётган почта алоқаси бўлимларига  почта алоқаси боғланмаларининг номи берилиши ва алоҳида кўрсатма берилгунга қадар фойдаланиш ҳуқуқи билан почта алоқаси боғланмаларининг номи, буюмлари алоқа бўлимларига бириктирилиши белгиланлигини маълум қиламиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE