Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Пистазорлар кенгаяди

Пистазорлар кенгаяди

Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида ўрмон хўжаликларида яйлов сифатида фойдаланиб келинаётган тошлоқ, унумдорлиги паст ерлардан самарали фойдаланиш, пистазорлар барпо этиш орқали ўрмондаги бўш майдонларни яшил ҳудудларга айлантириш, писта дарахт- лари ҳосилга киргунича қатор ораларига доривор ўсимликлар экиб, қимматбаҳо хомашёларни кўпайтириш лозимлигини таъкидлаганди.

Бугун ўрмон ходимлари ана шу кўрсатмалар асосида   қатор ишларни бажаришаяпти. Жумладан, Узун туманидаги “Боботоғ” ўрмон хўжалигида 30 минг гектар майдонда писта плантацияларини барпо этиш режалаштирилмоқда.

— Тайёрланган лойиҳага асосан 2018-2020 йилларда ҳудудимизда пистазорларни 8 минг гектарга етказишни режалаштирдик. Бундан ташқари, ҳозирда кўкариб турган 2 минг гектар майдондаги писта дарахт- ларини намунали парваришлашга киришдик, — дейди ўрмон хўжалиги директори Ҳайитмурод Саидов. — Аммо бугун яшнаб турган писта дарахтларининг асосий қисми эркак дарахтлардир. Энди улар орасига чанглатувчи — ҳосил берадиган писта дарахтларини танлаб экиш чораларини кўраяпмиз.

Айтиш керакки, ўрмончилар мавжуд ерлардан унумли фойдаланиш ниятида писта дарахтлари ҳосилга киргунича қатор ораларига коврак ўсимлигини экиш ва табиий ўсиб турган ковракларни кўпайтириш ҳаракатини бошлашган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маҳаллий навни ҳам экайлик!

Бугун вилоятимиз деҳқонларининг вақти зиқ. Етиштирилган пахтани йиғиштириб олиш катта ташвиш бўлса, кузги ғалла экиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE