Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Пиллакорлар мавсумни бошлашди

Пиллакорлар мавсумни бошлашди

Аввалги мавсумлардагидек вилоятимиз меҳнаткашлари бу йил ҳам ипак қуртини уч марта боқиш ташаббуси билан чиқиш-ди. Жорий йилда моҳир ва тажрибали пиллакорларимиз саъйи-ҳаракати билан 1500 тоннадан кўпроқ “кумуш тола” етиштирилиши режалаштирилмоқда.

Баҳор жанубдан бошланганидек, Термиз тумани пиллакорлари ҳам ипак қурти боқиш мавсумига пухта ҳозирлик кўришди. Туман “Агропилла” МЧЖ раиси Фахриддин Менгатовнинг маълумотларига кўра, ипак қурти боқишнинг дастлабки мавсумда пиллакорлар 1966 қути ипак қуртини парвариш қилишади. Шунинг 725 қутиси фермер хўжаликларига тарқатилади ва 1241 қути ипак қурти эса моҳир пиллачилик звеноларига ишониб топширилади. Жорий йилда туман пиллакорлари биринчи мавсумда 106 тонна сифатли хом ашё етиштириш вазифасини зиммаларига олган. Тайёрлов идораси мутахассислари фермер хўжаликлари ва оилавий звено бошлиқлари билан шартнома тузиб чиқишди. Шартнома шартига кўра, пиллакорларга етиштириладиган ҳосилнинг 20 фоиз пули олдиндан бўнак сифатида берилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу йил термизликлар уч марта ипак қурти боқишганда ҳам озуқа-барг етишмовчилиги бўлмайди. Чунки Мусурмон Абиров, Муқаддас Ҳасанова, Малика Мамадаминова, Адолат Худойбердиева сингари ўз касбини севувчи пиллачилик ҳосилот-агрономлари ғайрат шижоати билан қиш бўйи туман ҳудудидаги барча тут дарахтлари ва тутзорлар инвентаризациядан ўтказилди, туман ҳудудида жами 380 гектар тутзор мавжудлиги аниқланди. Ҳосилотлар бош-қош бўлиб, мавсум олдидан тутзорларни озиқлантиришди ва суғоришди. Ипакчилик истиқболи ҳисобга олиниб, эрта баҳорда туман ҳудудидаги экинзорлар чети, ариқ ва зовурлар бўйи ва йўллар атрофи, шунингдек, тутзор барпо этиш учун ажратилган ерларга жами 95 минг туп ёш тут ниҳоллари экилди.

Термизлик пиллакорлар мавжуд тўртта инновацион пиллахоналарда ипак қурти уруғини жонлантиришмоқда. Эрта-индин ипак қурти уруғи оилавий звеноларга тарқатилади. Мавсум давомида пиллакорларга ҳосилотлар ҳар томонлама кўмак беришади, шунингдек, ипак қурти боқувчилар қоғоз, термометр, кўмир ва бошқа зарур жиҳозлар билан етарлича таъминланади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Изланувчан олим

Авлиёқулов Мирзоолим Авазович Термиз туманида, зиёли оиласида таваллуд топган. 2007 йили Тошкент давлат аграр университетига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan