Бош саҳифа / Спорт / Пешқадамга хос бўлмаган ўйин

Пешқадамга хос бўлмаган ўйин

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасининг номдор клубларидан бири.

Клубда мамлакатнинг энг иқтидорли ва тажрибали футболчилари тўпланишган.Терма жамоани шакллантириш жараёнида, шубҳасиз, мутахассислар “Локомотив” жамоаси ўйинчиларига таянишади. Қолаверса, клубнинг бош мураббийи Самвел Бабаян анча вақт терма жамоага мураббийлик қилган.

Ўтган ҳафтада “Локомотив” клуби футболчилари икки марта Термизга ташриф буюришди. Аввалига мамлакат кубоги учун кечган баҳс-да “Сурхон” жамоаси темирйўлчиларни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Суперлиганинг навбатдаги турида “Локомотив” жамоаси ўйинчиларига яна “Сурхон” клуби аъзолари рақиб бўлишди. Гарчанд ўйин “Сурхон” спорт мажмуида ўтган бўлса ҳам кўпчилик мухлислар мамлакатимизнинг номдор клуби футболчиларидан чиройли ва ҳужумкор футбол кўришни исташганди. Чунки мамлакат футбол термаси таркибининг бир қисмини “Локомотив” клуби футболчилари ташкил этади. Афсуски, номдор клуб аъзолари тезкор ўйин намойиш эта олишмади. Суперлига жамоалари сафига бу йилги мавсумдан қўшилган термизликлар тажрибали темирйўлчилардан ҳар томонлама устунлик қилишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ҳар икки жамоа футболчиларининг бири-бирини синашу чалиб йиқитишлар билан зерикарли ўтган бўлса, иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Айниқса, “Сурхон” клуби таркибига иккинчи давра учрашувларидан қўшилган бразилиялик легионер футболчи майдонга тушгач ўйин янада жонланди. Айнан унинг тўпни жамоадошларига аниқ ошириши эвазига Шавкат Саломов меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Учрашув давомида кўпроқ “Локомотив” жамоаси аъзоларига ён босган ҳакам ўйин вақти тугагач, яна беш дақиқа қўшиб берди. Бундан унумли фойдаланган меҳмонлар охирги дақиқаларда “Сурхон” дарвозасига тўп киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Навбатдаги тур учрашувини “Сурхон” клуби аъзолари сафарда “Қўқон-1912“ клуби билан ўтказади.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Пешқадам мағлубиятга учради

Мамлакат кубоги нимчорак финалида Термизниг “Сурхон” жамоаси чемпионат пешқадамларидан бири, Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE