Бош саҳифа / Спорт / Пешқадам мағлубиятга учради

Пешқадам мағлубиятга учради

Мамлакат кубоги нимчорак финалида Термизниг “Сурхон” жамоаси чемпионат пешқадамларидан бири, Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилди.

Тажрибали мураббий Самвел Бабаян раҳбарлигидаги, таркибида мамалакат терма жамоасининг бир қанча аъзолари бўлган “Локомотив” дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтди ва 7-дақиқадаёқ Сардор Мирзаевнинг голи эвазига олдинга чиқиб олди.

Аммо “Сурхон” жамоаси ҳам бўш келмади. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Натижада, Владимир Андреев шогирдлари биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида ҳисобни тенглаштирдилар. Азамат Исроилов бу гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам термизликлар кўтаринки руҳда тўп тепдилар. Натижада, ўйин тугашига 8-дақиқа қолганида “Сурхон”нинг истеъдодли ҳужумчиси Абдулазиз Юсупов меҳмонлар дарвозасини забт этди.

Футболчилар бежиз ўйин 90 дақиқа давом этади, деган гапни айтишмайди. Ҳакам Асқар Нажафалиев ўйинга уч дақиқа қўшиб берди. Меҳмонлар энди ҳисоб ўзгармаса керак, деган кайфият билан ўйин суръатини сусайтиришди. “Сурхон” шиддатли ҳужумга ўтди. “Локомотив” сардори Ислом Тўхтахўжаев “Сурхон” ҳужумчисини чалиб йиқитиши етмагандай, ҳакам билан тортишди ва бунинг оқибатида ўйиндан четлатилди. “Сурхон” ярим ҳимоячиси Дарко Станоевич 11 метрли белгидан тўп киритиб, мезбонлар ғалабасини мустаҳкамлади. Ҳисоб 3:1 бўлди.“Локомотив” кубок ўйинларини тарк этди. Энди “Сурхон” чорак финалда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан сафарда ўйнайди.

М. ЖУМАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мусобақалар олдидан

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Термиз шаҳрида “Ёшлик спорт жамоалари” Республика мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE