Бош саҳифа / Спорт / Пешқадамларга осон бўлмайди

Пешқадамларга осон бўлмайди

2019 йилги Ўзбекистон чемпионати супер лигасига чиқиш нияти билан тўп сураётган Термизнинг “Сурхон” жамоаси футболчилари турдан-турга очколарини кўпайтириб боришга ҳаракат қилишаяпти. Ўтказилган ўйинлар натижаси ва тўпланган очколари сонига кўра, термизликлар турнир жадвалида пешқадамлар сафида боришаяпти. Албатта, пешқадам жамоа учун ўйнаш анча машаққатли, чунки ҳар бир жамоа кучлилар билан тенг ўйнашга ҳаракат қилишади.

Ўзбекистон чемпионати пролигаси “А” гуруҳида қатнашаётган клублар навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди. Ўтган турда Муборак шаҳрининг “Машъал” жамоаси майдонида тўп сурган термизликлар майдон эгалари қаршилигига дош беришолмади. Мезбонлар 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришиб, термизликлардан 3 очкони юлиб олишди. Шунга қарамай, “Сурхон” жамоаси ҳамон турнир жадвалида пешқадамлар сафида бораяпти.

10 май куни “Алпомиш” стадионида “Сурхон” клуби аъзолари пролиганинг яна бир кучли жамоаси билан тўп суришди. Фарғонанинг “Истиқлол” клубини қабул қилган вакилларимиз гол киритиш учун кўп имкониятга эга бўлишди. Афсуски, палапартиш ҳаракатлар, тўп оширишдаги ноаниқликлар туфайли қулай имкониятлар бой берилди.Иккинчи бўлимда Темур Султонов томонидан киритилган тўп майдон эгаларига навбатдаги ютуқни келтирди.

14 май куни футболчиларимиз Хоразмда маҳаллий “Хоразм” клуби меҳмони бўлишади.

С. ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE