Бош саҳифа / Спорт / Пешқадамлар сафида

Пешқадамлар сафида

Футбол бўйича мамлакат чемпионатининг пролигаси “А” гуруҳи мусобақаларида иштирок этаётган Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари ўз майдонларида “Андижон” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда майдон эгалари ўйин тизгинини қўлга олишди ва рақиб дарвозаси томон кетма-кет ҳужум уюштиришди. Бурчакдан оширилган тўплар ҳисобига футболчиларимиз икки марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Учинчи тўп эса “Сурхон” ҳужумчиларининг ҳамжиҳатлиги эвазига киритилди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда меҳмонлар ҳам тўп  киритишга муваффақ бўлишди. 3:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг “Сурхон” жамоаси аъзолари ҳисобларидаги очколар сонини 7 тага етказишди ва турнир жадвалида пеш-қадамлар сафида боришаяпти.

Навбатдаги тур ўйинлари 28 апрелда бўлиб ўтади. Футболчиларимиз шу куни Хаққулободнинг “Норин” клуби аъзолари билан майдонга тушадилар.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE