Бош саҳифа / Жамият / Пенсия таъминоти ва суд қонунчилиги

Пенсия таъминоти ва суд қонунчилиги

Мамлакатимизда пенсия таъминотини тартибга солувчи қонун нормаларини Ўзбекистон Ресубликаси Меҳнат кодексининг тегишли моддалари, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда бошқа қонуности ҳужжатлари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кўчайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Фармонлари қабул қилинди.

Мазкур Фармонларга мувофиқ илк маротаба давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилди.

Эндиликда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга пенсия тайинлашни рад этганда, ушбу тоифдаги низолар мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқиш тартибида янги ташкил этилаётган маъмурий судлар томонидан кўрилади.

Ш. ЭЛИЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича
вилоят суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan