Бош саҳифа / Жамият / Пенсионерлар учун имтиёз

Пенсионерлар учун имтиёз

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш даврида ижтимоий ҳимоя институтлари-дан бири ҳисоблан-миш пенсия таъми-ноти тизимини янада ривожлантириш бу-гунги куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмокда.

Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишларидан бири бу “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” деб номланиши ҳам бежизга эмас.

Бугунги кунда вилоятимизда пенсия таъминоти тизими 246 мингдан ортиқ фуқароларни қамраб олади. Бу вилоят аҳолисининг тахминан 9,5 фоизи, демакдир. Жумладан, ёшга доир пенсия олувчилар – 172275, ногиронлик пенсияси олувчилар – 26035, боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчилар – 14952 ва ижтимоий нафақа олувчилар – 33037 нафарни ташкил этади.

Кўриниб турибдики, воҳамизда пенсия ва нафақа олувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Пенсия ва нафақа олувчиларнинг турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, ёшга доир пенсия олувчилар сони 2017 йилнинг 1 январида 149903 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 1 октябрига келиб эса 172275 нафарга етди. Ҳудди шундай ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳам 2017 йилнинг 1 январида 23017 нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич эса 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига келиб 33037 нафарга, яъни 2017 йилга нисбатан 10020 нафарга ошганлиги кузатилди.

Пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча харажатларни қоплаш учун ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 731-сонли қарори муҳим омил бўлди.

2018 йилнинг 1 октябридан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, яъни ёшга доир, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача (ОИВни юқтириб олган 18 ёшгача) болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан (396500 сўмдан) кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши жорий этилди.

2019 йил 1 октябрига қадар вилоятимиз бўйича 19,0 миллиард. сўмга яқин ун ва қолипли нон харид қилиш учун компенсация пули давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди. Бугунги кунда, қарор бўйича вилоятимизда 97481 нафар фуқарога 2,4 миллиард сўм маблағ тўланиши белгиланган эди. Бироқ жорий йилнинг 14 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 ноябрь ойидан бошлаб компенсация пулини қуйидаги шахслар олади:

  • ёшга доир нафақасини олувчилар;
  • ногиронлик нафақасини олувчилар;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар (ҳар бир боқимандага);
  • боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар (ҳар бир боқимандага);
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшгача (18 ёшгача ОИВни юқтирган шахсларга) нафақа олувчилар;
  • болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчиларга (436 150 сўм ва ундан кам пенсия олувчилар).

 Вилоятимиз бўйича қарийб 98 мингга яқин пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга бериладиган ҳар ойлик компенсация миқдори 50000 сўм этиб белгиланиши натижасида 2019 йилнинг октябрь ойида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5,3 миллиард (ўтган ойга нисбатан 2,2 баробардан ортиқ) сўмга оширилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, 2019 йилнинг октябрь ойида 22 300 сўм миқдорида компенсация пулини олганларга октябрь ой якунига қадар қўшимча 27 700 сўм миқдорида компенсация пули тўланади. Шунингдек, ёшга доир энг кам пенсия миқдорида (436 150 сўм) пенсия олувчиларга 2019 йил октябрь ойи учун компенсация пули (50000сўм) компенсация пули (50000сўм) билан бирга қўшилиб (икки ой учун 100000 сўм) тўланади.

Р.УСМАНОВ,
вилоят бюджетдан
ташқари Пенсия
жамғармаси бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan