Бош саҳифа / Таълим / Педагоглар маҳорати оширилмоқда

Педагоглар маҳорати оширилмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бугун вилоятимиз мактабларида фаолият юритаётган кўп сонли фан ўқитувчилари  касбий малакаларини ошириб келмоқдалар.

Термиз давлат университети қошидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ҳам халқ таълими тизимидаги педагоглар янги замонавий педагогик технологиялар, мультимедиа воситалари ва илғор хорижий тажрибалар уйғунлигида ташкил этилган малака ошириш курсларида қатнашишмоқда. Бугунги замон ёшларининг интеллектуал салоҳияти, ўзлаштириш қобилияти ва кўникмаларини ҳисобга олиш баробарида уларга зарур билимларни бериш ўқитувчидан катта маҳорат ва билимни талаб этади. Шу боис, малака дарсларимизда янги инновацион ғояларни амалиётда қўллаш, интернет орқали замонавий дарсларни ташкил этиш усуллари амалий машғулотларда кўрсатилаяпти. Малака курсларини тамомлаганимиздан сўнг ўрганганларимизни дарс жараёнида самарали фойдаланишга, ўқувчиларимизнинг билим олишга бўлган қизиқишларини янада оширишга сафарбар этамиз.

Ҳамдам АМАНОВ,
Термиз тумани 6-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan