Бош саҳифа / Таълим / Педагогик ҳамкорлик

Педагогик ҳамкорлик

Умумтаълим мактабларида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари учун ҳаракатдаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинар тренингларда замонавий таълимнинг илғор ютуқларидан фойдаланилаяпти. Хусусан, Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ташкил этилган семинарларда  маҳоратли педагог Гулноза Ҳамраева ёш ўқитувчиларга  тавсия ва кўрсатмалар бериб келмоқда. Ўқувчиларни фаолликка ундаб, дарсдан кейин ҳам изланишга, мутолаа завқига чорлайдиган дарс муҳитини яратиш семинарларнинг бош мақсади саналади. Мактаб ўқитувчиси Насиба Мамаюсупова ҳам ана шуларга таянган ҳолда атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов ижодига бағишланган дарс машғулотини олиб борди. Асарлари севиб ўқилган ёзувчининг ижодий маҳоратига оид қизиқарли маълумотлар ўқувчиларга слайдлар орқали етказилди. Худди шундай машғулот атоқли қозоқ шоири Абай Қўнонбоевнинг “Нақлия сўзлар” мажмуаси асосида ҳам ўтказилди. Фан ўқитувчиси Дилсора Астаноқулова муаллифлигидаги машғулотда шоир меросининг ҳаётбахш ғоялари, тарбиявий аҳамияти ёритиб берилди. Педагоглар жамоасининг ҳамкорлиги дарслар сифатининг янада ошишига хизмат қилмоқда.

Маягўзал ЧОРИЕВА  

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб – мўжизага чорлайди

Китобхонлик, илму маърифат масаласи барча давр ва замонлар учун бирдек долзарб бўлиб келган. Китобга меҳр …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan