Бош саҳифа / Жамият / Патронажда тиббий анжомлар бўлмаса

Патронажда тиббий анжомлар бўлмаса

Бугунги кунда аҳолининг саломатлигидан, уларнинг яшаш шароитидан мунтазам хабардор бўлиш ва уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида қишлоқ врачлик пунктларида патронаж хизматлари йўлга қўйилган.

Аммо патронаж ҳамшираларда патронаж сумкаси ва тиббий анжомлар бўлмаса, улар одамларнинг соғлиғини қандай қилиб текшириши, уларга ёрдам бериши мумкин?

—     Қизириқ туманида жойлашган Хўжаипок қишлоқ врачлик пунктида олти нафар патронаж ҳамширасибор,— дейди Хўжаипок қишлоқ врачлик пунк ти бош врачи вазифасини бажарувчи Исмоил Ҳакимов. —Бундан бир ой олдин патронаж сумкалар яроқсиз бўлиб қолганлиги боис, янгисига алмаштириш учун туман тиббиёт бирлашмасига топширилганди. Лекин ҳанузгача на патронаж сумкасиданвана тиббий анжомлардан дарак йўқ. Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачига ушбу масала юзасидан мурожаат қилганимизда ҳозирда тиббиёт бирлашмасида патронаж сумка йўқ, деган жавобни олдик. Лекин ҳамширалар фуқароларни ҳеч қандай тиббий анжомсиз кўрикдан ўтказиб келмоқда. Бу эса уларга қийинчилик туғдираяпти. Беморнинг юрак уришини, қон босимини, тана ҳароратини текшириш учун тиббий анжомлар бўлмагандан кейин патронаж ҳамширасихонадонлар тозалигини назорат қилишдан нарига ўтолмаслиги аниқ-да.

Шифокорнинг гапида жон бор. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Ваҳоланки, ушбу ҳолат фақатгина Хўжаипок қишлоқ врачлик пунктидаги муаммо эмас. Бошқа ҳудудларда фаолият юритаётган айрим патронаж хизматларида ҳам тиббий асбоблар етарли эмас. Патронаж ҳамширалари фуқаролар саломатлигини назорат қилувчи энг кичик ва асосий бўғин ҳисобланаркан, бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари бир ўйлаб кўришса, ёмон бўлмасди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тийин сўмни тежайди

“Пулни ҳеч ким ердан супуриб олмайди”. Халқ орасида тез-тез тилга олинадиган бу иборада жон бор. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE