ПАСПОРТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ хонадонларда ҳам амалга оширилади

0
72

Отам 79 ёшда. Мустақил равишда ўзи ҳаракатлана олмайди. Фуқаролик биометрик паспортини олиш учун, албатта, миграция ва фуқароликни  расмийлаштириш бўлимига олиб бориш шартми?

Зиёда ҚУРБОНОВА,
Термиз шаҳри, “Темир йўлчи” МФЙ


Оғир касаллиги ва ногиронлиги туфайли ҳаракати чекланган  фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштириш махсус қўлда олиб юрувчи ускуна ёрдамида, шахснинг уйида, касалхона ёки шу тоифадаги муассасаларда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 декабрь 2015 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, ИИБ  “Биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”га кела олмайдиган фуқаролар  биометрик паспортини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни доимий яшаш манзилидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига тақдим этиши сўралади:

  1. Фуқаролик паспорти
  2. Биометрик паспорт олиш ҳақидаги ариза
  3. Ногиронлик ҳақидаги гувоҳномаёки соғлиқни сақлаш идорасинингмаълумотномаси.
  4. Фуқаронинг ИИБ “Биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”га  соғлиғи туфайли келиш имконияти йўқлиги ҳақидаги далолатнома (МФЙ  томонидан тасдиқланади).
  5. Давлат божи тўлаганлиги ҳақидаги чипта.

Айни кунда ҳам вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига келишга имконияти бўлмаган ногирон, ёши улуғ фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида ходимларимиз ушбу воҳадошларимизнинг хонадонларида бўлишиб, биометрик паспорт расмийлаштириш учун улар тўғрисидаги умумий маълумотларни шу жойнинг ўзида базага киритиб, суратга тушириб, бармоқ изларидан намуналар олишмоқда.

Саволга вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Шавкат КЕНЖАБОЕВ жавоб берди

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг