Бош саҳифа / Жамият / Паспортлар топширилди

Паспортлар топширилди

Юртимизда истиқомат қилаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиши давлатимиз инсонпарварлик сиёсатининг ифодасидир.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тўғрисида”ги фармонига асосан Термиз шаҳри “Боғишамол” маҳалласида истиқомат қилувчи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилаётган Бакижонов Зикрулло Зайнидинович ҳамда Шўрчи тумани “Қораариқ” маҳалласида яшовчи, тумандаги “Қораариқ Буюк Замин” фермер хўжалиги ишчиси Чориев Мамаюсуб Бобояровичларга фуқаролик паспорти топширилди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов паспортларни эгаларига топширар экан, уларга юртимиз тараққиёти йўлида катта куч ва ғайрат, масъулият билан меҳнат қилишларини тилади.

— Жорий йил бошидан буён 46 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди, — дейди вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Шавкат Кенжабоев. — Бу ишлар доимий равишда давом эттирилиб, яна кўплаб инсонларнинг узоқ йиллик орзулари ушалади, деб ишонаман.

Тадбирда фуқаролик паспорти соҳиблари Зикрулло Бакижонов, Мамаюсуб Чориевлар юксак ишонч учун миннатдорчилик билдириб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишларини айтди.

Б.ИБРОҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE