Бош саҳифа / Жамият / ПАРВОЗИНГИЗ БЕХАТАР БУЛСИН!

ПАРВОЗИНГИЗ БЕХАТАР БУЛСИН!

Замонавий авиакомпания–бу фақатгина турли ташувлар эмас, балки кучли рақобатга мослашган ҳолда, биринчи навбатда минглаб йўловчилар хавфсизлигини таъминлаб, замон билан ҳамнафас тарзда ривожланаётган улкан механизмдир.

Ана шундай замонавий хизматни кўрсатиб келаётган “Термиз бирлашган авиакорхонаси”нинг кичик бир тузилмаси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 1992 йил 28 январдаги Фармони билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганидан сўнг “Термиз” аэропорти номини олди.
2011 йилда аэровокзал қайта реконструкция қилиниб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизими яхшиланди.
Жумладан, илгари аэровокзалда 5000 га яқин йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 71048 нафарга етган.

Шунингдек, аэровокзал биносида қўшимча бинолар қурилиб, унда божхона, ички ишлар, чегара ва тиббий-санитария хизмати учун алоҳида хоналар ташкил этилди. Йўловчиларнинг рўйхатдан ўтиш тизими янада яхшиланди. Юк (багаж)лари учун махсус юрувчи ленталар ўрнатилди. Шунингдек, аэровокзал мажмуасида хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида, юкларни текширувчи ускуналар ўрнатилди. Интернет ва вай-фай тизимлари ишга туширилди. 2009 йилдан бошлаб, авиайўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги электрон тарзда авиабилет харид, шунингдек, электрон рўйхатдан ўтиш тизими йўлга қўйилди. Натижада, йўловчиларни рўйхатдан ўтиши анча тезлашди. 1 та йўловчини ўтказишга илгари 15-20 дақиқа кетса, ҳозир бу жараён 2-3 дақиқада амалга ошади. Аэровокзалнинг кутиш зали ҳам замон талабларига мос равишда таъмирланди.

2013 йилга келиб, “Термиз” аэропорти “Термиз” Халқаро аэропорти мақомига эга бўлди. Илгари фақатгина маҳаллий қатновлар “Тошкент-Термиз” йўналишлари бўйича ташкил этилган бўлса, ҳозирги кунда Москва ва Санкт-Петербург йўналишларида авиақатновлар йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳаво кемалари парки босқичма-босқич модернизация қилиниб, янги замонавий ҳаво кемалари олиб келинмоқда. Ушбу янгиликлар илгари фойдаланишда бўлган “ЯК-40”, “ТУ-154”, “АН-24” ўрнига “Аэробус”, “Боеинг” ҳаво кемалари келиши муносабати билан “Термиз” Халқаро аэропорти белгиланган талаблар асосида қайта реконструкция қилинди.

Бундан ташқари, “Термиз” Халқаро аэропортида қулай шароитларни яратиш, ноқулай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида аэропорт автомашина паркига янги автомашиналар харид қилинди. Жумладан, аэродром йўлакларини қордан тозалашга мўлжалланган “Исузу” русумли ҳаво кемаларини музлашдан тозаловчи, юк кўтариш, ҳаво кемалари санузелига хизмат кўрсатувчи автомашиналари ҳамда ҳаво кемаси салонида йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида иситиш-совутишга мўлжалланган, ҳаво кемаларида ва ерда хизмат кўрсатувчи ўт ўчирувчи махсус автотранспорт воситалари билан таъминланди.

“Термиз” Халқаро аэропортидаги мавжуд автотехника воситаларини сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида 2014 йилда Ангар биноси фойдаланишга топширилди.

2008 йилда аэропортга янги “Крамс” русумидаги метеоускунаси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу ускунанинг олиб келиниши натижасида юқори аниқликда бўлган об-ҳаво маълумотини олдиндан аниқлаш орқали авиайўловчилар хавфсизлигини таъминлаш тизими йўлга қўйилди.

Ушбу ишлар натижасида “Термиз” Халқаро аэропорти ДУК 2013 йилда халқаро сифат стандартлари ИСО 9001:2008 талабларига мувофиқ деб топилди ва сертификат билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда “Термиз” Халқаро аэропорти вилоятимиз аҳолисига ва келиб–кетувчи меҳмонларга ўзининг намунали хизмати билан бир қаторда воҳамиз кўркига кўрк қўшиб турибди. Йўловчиларга намунали хизмат қилиб келаётган ходимларимиз сафарга отланган барча йўловчиларга доимо парвозлари бехатар бўлишини тилаб қолишади.

О.Т.ВАЛИЕВ
“Термиз” Халқаро аэропорти ДУК директори ёрдамчиси, бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE