Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Парваришни кучайтирмоқ даркор

Парваришни кучайтирмоқ даркор

Жорий йилда ёғингарчилик миқдори ўтган ва кўп йиллик кўрсаткичлардан анча ортиқ бўлди. Бу тупроққа ва ғўза ҳолатига ўзининг салбий таъсирини ўтказди.

Далаларда бегона ўт кўпайди. Натижада тупроқ ҳайдов қатламининг зичлашиши ва озуқа миқдори кўп ўзлаштирилишига қулай шароит яратиб, ғўзанинг бир маромда ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Энг ёмони, ғўзада илдиз чириш, гоммоз касалликлари, шуниндек, шира, трипс, кузги тунлам ва симқурт каби ҳашаротлар тарқалишига сабаб бўлди.

Қишлоқ хўжалиги мутахассислари олимлар билан ҳамкорликда ғўза касалликлари ҳамда ҳашаротларга қарши курашиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Кўп далаларда чигит асосан март ва апрель ойлари давомида экилганлиги туфайли ғўзанинг ривожланиш ҳолати ўрта даражада.

 Ғўзаси 3-4, 5-6 барг чиқарган ва шоналаган далалар камроқ. Шу боис, ғўза ривожини жадаллаштириш мақсадида қатор орларига чуқур ишлов бериб, тупроқ қатламидаги меъёрдан ортиқ намликни камайтириш талаб этилади. Чуқур ишлов берилганда ортиқча нам камаяди, тупроқ қизийди. Қатор ораларига чуқур ботадиган юмшатгичлар билан ишлов берган фермер хўжаликлари ва кластерлар далаларида ғўзанинг ривожи бошқа жамоаларникига нисбатан анча баравж. Хусусан, Музработ туманидаги “Янгиобод лочини”, Қизириқ туманидаги “Шоҳбаракат”, Ангор туманидаги “Бекмуродов Қилич”, Қумқўрғон туманидаги “Мусулмон Алиёров”, Денов туманидаги “Тилов Очилдиев” фермер хўжаликлари далаларида ғўзанинг ҳолатини кўрган киши қувонади. Чунки ниҳоллар тобора кўкка бўй чўзмоқда.

 Шуни айтиш керакки, ёғингарчиликнинг меъёрдан кўп бўлгани тупроқ ҳайдов қатламидаги ўсимликлар учун осон ўзлаштириш мумкин бўлган нитрат ва ҳаракатчан фосфор ҳамда калий элементлари ернинг пастки қатламига ювилиб кетди. Ёш ғўзалар меъёрда ривожланиши учун тупроқ таркибида озуқа моддаларининг етишмовчилиги кузатилаяпти. Ғўзаси шоналаган майдонларда фосфорли, калийли ўғитлар билан бирга гектарига 180-200 килограммдан азотли ўғитлар солиш тавсия этилади. Маъданли ўғитларни ёш ғўзалар ён томонидан 10-12 сантиметр узоқликда ва 13-15 сантиметр чуқурликда солиш мақсадга мувофиқ. Озиқлантирилган ғўзаларни эгат оралатиб енгил суғориш тавсия этилади.

М.ТОЖИЕВ,
қишлоқ хўжалик фанлари номзоди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE