Бош саҳифа / Сиёсат / Партия ва ОАВ ҳамкорлиги

Партия ва ОАВ ҳамкорлиги

Мамлакатимизда амалга оширилаётган  ислоҳотларда вилоятда фаолият кўрсатаётган партиялар фаолларининг ҳам муносиб улуши бор.

Айтиш керакки, корхона, ташкилот, муассасалар қошидаги бошланғич ташкилотлар аъзолари сафи тобора кенгайиб бораяпти. Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонини ошириш ҳисобига рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга даъват этишда фаоллар фидойилик кўрсатишаяпти. Шу-нингдек, партия фаоллари Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижроси бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни омма ўртасида тарғиб қилишаяпти. Бунда партия вакиллари матбуот ходимлари билан ҳамкорликни унутишмайди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан O`zLiDeP вилоят Кенгашида ОАВ ходимлари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатаётган  телевидение, радио, газеталар ходимлари иштирок этди. Партия фаолияти ва ислоҳотларни омма орасида кенг тарғиб қилишда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ журна-  листларга  партия вилоят Кенгаши раиси А.Рўзиев томонидан ташаккурнома билдирилиб, эсдалик совғалар топширилди.

Ўз МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE