Бош саҳифа / Сиёсат / Партия конференцияси

Партия конференцияси

Яқинда вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгашининг VI конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда партия вилоят Кенгашининг жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан ташкилий ва сиёсий вазифалар ҳамда вилоят Кенгашининг 2015-2019 йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан партия Кенгаши раиси М. Ҳасанова маъруза қилди. Шунингдек, партия вилоят ташкилоти тафтиш комиссиясининг 2014-2019 йиллар давомида олиб борган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари О. Соатов, Р. Раҳимова, Президентнинг вилоят Халқ қабулхонаси мутахассиси С. Қурбонов сўзга чиқди. Конференцияда Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари М. Дарханов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Конференцияда Ўзбекистон халқ демократик партияси XI Қурултойига делегатлар сайланди.

Конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Конференция якунида бир гуруҳ партия фахрийлари ҳамда фаоллар партия Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу куни партиянинг I ташкилий пленуми бўлиб ўтди. Унда ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган М. Ҳасанова номзоди тавсия қилинди ва тасдиқланди.

Н.ПУНДИҚУЛОВА,
ЎзХДП вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan