Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Партия аёллар билан қандай ишлаяпти?

Партия аёллар билан қандай ишлаяпти?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашган чоғида бугунги кунда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишда сиёсий партияларнинг роли ва ўрни сезилмаётганлиги, “Аёллар дафтари”  ва “Ёшлар дафтари”га кирган аёллар билан бевосита ишламаётганликларини танқид қилгандилар. Бундан кейин партия ходимлари ҳам депутатлар билан биргаликда маҳаллама-маҳалла юриб, аёлларнинг муаммолари билан қизиқиши, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тадбиркорликни йўлга қўйишда ёрдамлашиш орқали  жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишлаш кераклиги тўғрисида топшириқ ҳам бердилар.

“Аёллар дафтари”даги рўйхатни холисона ёндашган ҳолда шакллантириш, чиндан моддий-маънавий, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларимизни аниқлаб, уларнинг оёққа туриб олишлари, ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари учун ҳаракат қилиш айни пайтда муҳим саналади. Шу боис, бугун хотин-қизларимизнинг хонадонларига ташриқ буюрган ҳолда улар билан яқиндан мулоқотга киришилаётир.

Албатта, бу жараёнда O’zLiDeP ҳам ўз олдига бир нечта вазифаларни белгилаб олди. Унда “Аёллар дафтари”га  кирган хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, ижтимоий соҳада қўллаб қувватлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, шунингдек, янги лойиҳаларни  ҳаётга тадбиқ этиш каби режалар кўзда тутилган. 

         Бу режаларни амалга оширишда партиямиз депутатлари ҳам ишга киришишган. Мисол учун, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гуласал Умбарова Қизириқ туманидаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 45 нафар дафтарга кирган хотин-қизни тикувчилик ва пазандачилик йўналишида ўқишига ёрдам беришди. Айни пайтда ўқув жараёнлари олиб борилмоқда. Шунингдек, депутат томонидан дафтарга кирган яна 7 нафар хотин-қизнинг бандлиги ҳам таъминланди.

Халқ депутатлари Узун тумани Кенгаши депутати Сафаргул Ражапова эса ўзи сайланган ҳудуд — “Янгийўл” маҳалласида яшовчи 6 нафар аёлни ишга жойлаштириб, 3 нафар ижтимоий аҳволи оғир, ёлғиз оналарни  Узун туманидаги педагогика коллежига имтиёзли ўқишга киришига ёрдам берди.

ЎзЛиДеП депутатларининг бундай саъй-ҳаракатлари давом этмоқда.

Матлуба  Жўраева,

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

Президентнинг 2021 йил 4 июндаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan