Бош саҳифа / Жамият / Пардали қиз – парига тенгсиз

Пардали қиз – парига тенгсиз

Акам билан холамникидан қайтаётган эдим. Тасодифан кўчада оёғида аранг юриб келаётган сархуш аёлни кўриб қолдим. Уни ҳамроҳлари икки ёнидан суяб келишарди.

Ўзини бошқара олмаётганини унинг оғзидан чиқаётган номаъқул сўзлардан, баланд овозда куйлаётганидан ҳам билиш мумкин эди. Шериклари эса уни масхараларди. Акамнинг олдида ноқулай аҳволга тушдим. Улардан узоқлашиш мақсадида қадамимизни тезлатдик…

Аёл кишининг маст бўлиб ўз ҳаракатларини идора қила олмай юришини ақлимга сиғдира олмай карахт бўлиб қолдим.

Аёл деган муқаддас номга доғ туширишга уринаётган, ҳаётнинг енгил ва эгри йўлларида адашиб юрган бу каби аёлларнинг борлиги юракни ўртайди. Аёл зотига, аввало, мунис она, вафодор рафиқа, қолаверса, жамиятда эркаклар билан елкама-елка туриб мардонавор ҳаёт кечирадиган хил- қат сифатида қаралади.

Аммо спиртли ичимлик ичиб, ориятини қора лойга белаётган аёлни нима деб аташ мумкин? Кўчадан уйига сархуш ҳолда кириб келган бундай аёл фарзандларига қандай ўрнак бўла олади?

Ахир бугун хотин-қизларнинг бандлиги, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, керак бўлса уларга яқиндан ёрдам бериб, дардига малҳам бўлиш энг асосий масалалардан бирига айланган. Бундай ғамхўрлик ва эътиборга нисбатан шу йўл билан жавоб бериш мантиққа тўғри келармикан?

Гулноз ХОЛТЎРАЕВА,
Шўрчи тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE