Бош саҳифа / Спорт / Паралимпиячилар ютуғи

Паралимпиячилар ютуғи

Тошкент шаҳрида мамлакат паралимпиячилари ўртасида пауэрлифтинг (оғир атлетика) спорт тури бўйича чемпионат ўтказилди.

Унда воҳамиздан 8 нафар маҳоратли спортчи фаол иштирок этди. Шуниси эътиборга моликки, имконияти чекланган спортчиларимиз фақат ғалаба иштиёқида ҳаракат қилишди. Натижада, 5 та медал соҳибига айландилар.

Вазни 49 килограммли спортчилар баҳсида Шерали Мирзаев ётиб тош кўтаришда 115 килограммли натижага эришиб, мамлакат рекордини ўрнатди. Оғирлиги 72 килограммли қатнашчилар баҳсида Рио де Жанейро олимпиадаси совриндори Аҳрор Бозоров 200 килограмм тошни қийналмай кўтариб, ғолиб бўлди. 80 килограммли оғир атлетикачилар беллашувида Ҳусниддин Усмонов, 97 килограммли спортчилар мусобақасида Илҳом Ҳалимов, оғир вазнли пауэрлифтингчилар беллашувида Нуриддин Менгзиёевлар совринли ўринларни қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида вилоятимиз термаси вакиллари мамлакат чемпионатида биринчи ўринни эгалладилар. Спортчиларимизнинг баҳсларда муваффақиятли қатнашишида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳомийлик қилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ака-ука спортчилар

Юртимизда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шу боис ёшларимиз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan