Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Пахтани асраш – устувор вазифа

Пахтани асраш – устувор вазифа

Ҳеч биримизга сир эмаски, бу йил об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли ерда намлик кўпайди, натижада эса турли хил зараркунандалар экинларга зарар келтириш ҳоллари кўзга ташланди. Оқибатда, қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулотлар ҳосилига ҳам салбий таъсир этди.

Жумладан, пахтани оладиган бўлсак, ҳар йили cентябрь ойининг бошиданоқ йиғим-терим ишлари бошлаб юборилар эди. Аммо бу йилги мавсумда ғўзанинг ҳам анчагина ҳосили нобуд бўлганлигини кузатишимиз мумкин. Ғўза парваришига қаратилган ҳамда пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш бўйича ўтган ойда зарбдор 40 кунлик эълон қилинган эди. Вилоятимизда ҳам ғўзани сақлаб қолиш мақсадида прокуратура тизимида фаолият олиб бораётган 900 дан ортиқ кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Ушбу гуруҳлар жойларда, фермер хўжаликларининг далаларига бориб, сувнинг, ўғитларнинг вақтида берилиши, йиғим-теримга тайёргарлик жараёни қай тарзда кечаётганини кўздан кечиришди, тушунтириш ишлари олиб бориб, биринчи навбатда, ғўзани чеканка қилувчиларга иш ҳақи тайинлаш, зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов бериш, культивация ишларини вақтида бажариш ҳамда шарбат усулида суғориш ишлари устидан назоратни кучайтиришди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳи томонидан ғўза парвариши жараёнидаги камчиликларни бартараф этиш орқали сифатли ва мўл ҳосил олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда биринчи ишчи гуруҳ фаолияти тугатилиб, навбатдаги ишчи гуруҳлар тузилаяпти. Ушбу гуруҳнинг вазифаси эса йиғим-терим вақтида навни нотўғри кўрсатиш, тарозида қўшиб ёзишнинг олдини олиш ва фермер хўжаликлари топшираётган пахтанинг намлигини аниқлашга қаратилган. Бу каби тадбирлар иқтисодиётимизнинг ривожида муҳим ўрин тутган пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб олиш ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Фаррух ХОЛИҚОВ,
Агросаноат мажмуи
ва озиқ-овқат хавфсизлиги
таъминланиши устидан назорат
қилиш инспексиясининг Сурхондарё
вилоят бошқарма бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE