Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Пахтамиз сифатли бўлса…

Пахтамиз сифатли бўлса…

Бу йил деҳқонларимизга далаларда пахта етиштириш осон кечмади. Айниқса, ёзнинг жазирама иссиғи ҳар йилгига нисбатан анча баланд бўлди. Пахтакорлар кўп йиллик тажрибаларига суяниб, ғўзалардаги ҳосилнинг асосий қисмини сақлаб қолишга эришдилар.

Айни пайтда кўпгина фермер хўжаликларида йиғим-терим бошланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги қарори билан тасдиқланган агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг низомига кўра, бу йилги мавсумда пахтакорлар томонидан йиғиб олинадиган пахта хомашёсини тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя қилинишини назорат қилиш вазифаси инспекциямиз ходимлари зиммасига юклатилган.

Мутахассисларимиз мавсум олдидан пахтани қайта ишлаш корхоналари ва қабул қилиш масканларини ҳосил қабул қилишга тайёрлаш бўйича назоратни сусайтиришмади. Натижада вилоятдаги 35 та пахтани қайта ишлаш корхонаси ва қабул қилиш масканидаги мавжуд тарози, техника ҳамда лабораториялар сифатли тайёрланди, зарур лаборатория жиҳозлари билан таъминланди. Айни пайтда пахта қабул қилиш масканлари ишчи-ходимлари даладан келтирилаётган пахта хомашёсини лаборатория синовларидан ўтказиб, унинг сифатига алоҳида эътибор беришмоқда. Мутахассислар лаборантлар билан ҳамкорликда кечаю кундуз пахтанинг толаси, чигитининг сифат кўрсатгичларини аниқлаш ишларини давом эттиришяпти.

Пахта бу – элимизнинг бойлиги. Унинг ҳар килограмини сифатли қилиб йиғиштириб олсак, қайта ишлаш жараёнида кўпроқ тола ва чигит чиқади. Бу эса деҳқонларимизнинг даромадига даромад қўшади. Пахтамиз қай даражада сифатли бўлса, келгусида толасини хорижий давлатларга сотган тақдиримизда ҳам раддиялар келмайди ва иқтисодимизга қўшимча даромад қўшилади. Сифатли пахтани мамлакатимиздаги корхоналарда қайта ишласак ҳам сифатли ип ва матолар тайёрланади. Шу боис, мавсум охиригача фермер хўжаликлари далаларидан қабул масканларига келтирилаётган тонна-тонна ҳосилни сифатли қабул қилиш ва ҳар бир нав хомашёсини алоҳида жойларда бунтлаш назоратини кучайтиряпмиз.

Бўри Эралиев,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аграр соҳадаги ислоҳотлар

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE