Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / “Пахта терими-2018” ярмаркаси

“Пахта терими-2018” ярмаркаси

Қизириқ ва Музработ туманларида 1 килограмм пахта учун 950 сўмдан 1300 сўмгача терим пули берилади.

Вилоятнинг асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Қизириқ ва Музработ туманларидан бошқа туманларда эса теримчиларга белгиланган режанинг бажарганлигига қараб 650 сўмдан 1000 сўмгача ҳақ тўланади. Термиз шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли истироҳат боғида “Пахта терими — 2018” деб номланган меҳнат ярмаркасида айни жиҳатлар ҳақида батафсил тушунтирилди.

Вилоят ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат раҳбарининг ташаббуси билан мажбурий меҳнат соҳасида амалга оширилган қатор ҳуқуқий ўзгаришлар туфайли жорий йилги пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳам таъкидланди.

Пахта теримига отр- яд сифатида иштирок этиб, 80 тонна пахта хомашёси тўплаган отряд раҳбарига 1 миллион сўмдан, 80 тоннадан оширган отряд раҳбарига қўшилган ҳар бир тонна пахта учун 50 минг сўмдан иш ҳақи ҳам тўлаб борилиши белгиланди.

Ярмаркада, пахта йиғим-теримига ихтиёрий равишда иштирок этиш истагида бўлган 430 нафар фуқаро вилоятдаги бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинди.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE