Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Пахта йили бўлди

Пахта йили бўлди

Жорий йилда деҳқонларимиз 425 минг гектар майдонга ғўза ўстирдилар. Нав танлашда адашмаганимиз учун бугунги кунга келиб 13 та фермерлик жамоасининг барчаси режаларини бажариб, юзлари ёруғ бўлиб турибди. Деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнатлари туфайли ҳар гектар майдондан 36 центнердан хирмон кўтариб,  давлатга  1500 тонна сифатли хомашё топширдик.

Йиғим-терим бошланган дастлабки кунларда пахтазорда жасорат кўрсатган теримчилар ҳозир ҳам 50-60 килограмдан ҳосил йиғиб олишаяпти. Чунки далаларимизда ҳосил мўл бўлган. Айниқса, Хушбоқ Ишназаров бошлиқ “Нурмат Хўжақулов”, “Амирқул Менгноров”, Абдураҳмон Худойназаров етакчилигидаги “Олламурод Худойназаров” фермер хўжаликларининг аъзолари ҳосилдорлик ва режани барвақт бажариш бўйича пешқадам бўлдилар. Даладаги қолган ҳосилни тезроқ йиғиштириб олиш учун теримчиларга бир килограмм ҳосил учун 700 сўмдан ҳақ берилаяпти. Шу боис қишлоқ аҳолиси бугун кечагидан, эрта бугунгидан кўпроқ пахта териш учун меҳнат беллашувини авж олдирмоқда.

Терим суръатини сусайтирмаган ҳолда келгуси йил ҳосили учун ғалла экишга алоҳида эътибор бераяпмиз. Бугунгача 130 гектар ерга уруғ қадалди. Барвақт буғдой экилган майдонлар пешма-пеш суғорилаётганлиги туфайли уруғ униб чиқмоқда.

Амирқул МЕНГНОРОВ,
Шўрчи туманидаги Алихон Сафаров номли фермерлар уюшмаси раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE