Бош саҳифа / Жамият / Озон – тириклик қалқони

Озон – тириклик қалқони

Маълумки, барча тирик организмлар кислород билан нафас олади. Кислород — рангсиз, ҳидсиз, ҳавонинг таркибий қисмини ташкил қилувчи газдир. Кислород табиатда энг кенг тарқалган элементлардан бири саналади.

Лекин, табиатда яна бошқа, уч атомдан ташкил топган, кислороднинг шаклан ўзгарган озон гази ҳам учраб туради. Оддий шароитларда бу ўткир ҳидли, заҳарли моддадир. Газсимон озон қуёш энергиясининг спектрдаги ультрабинафша қисмини ютиш хусусиятига эга.

Озон — ер атмосферасининг жуда оз қисмини ташкил этади. Ер юзасини қамраб олган қатлам — тропосферада 1 литрда атиги 10 фоиз озон мавжуд. Ер юзасидаги озон ҳавони ифлослайди, модомики, бу заҳарли газдир ва ўз навбатида инсонлар ҳамда ўсимликларга зиён етказиши мумкин, уни кўпинча шаҳар тутунида учратадилар. Стратосфера таркибида атмосферадаги умумий озон миқдорининг 90 фоизини ташкил қилади.

Шу ўринда, хўш, дунё миқ- ёсида бугунги кунда озон қатламини сақлаб қолиш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Ер юзидаги барча тирик мавжудотни ультрабинафша нурланишнинг ҳалокатидан ҳимоялайдиган озон қатламини муҳофаза қилиш борасидаги шартномалар халқаро экологик келишувлар тарихида етакчи ўринни эгаллайди.

Монреал протоколи — 197 мамлакатнинг умумратификацияланиши ва умумжаҳон иштирокида эришилган илк глобал экологик келишувдир. 2009 йилнинг охирига келиб, Монреал протоколи доирасида амалга оширилган фаолият озон қатламини емирувчи моддаларнинг 98 фоизининг муомаладан чиқарилишига олиб келди. Монреал протоколининг яна бир бошқа муҳим ютуғи — яқин келажакда мамлакатлар озон қатламини емирувчи хлорфторуглеродлар, галонлар, тўртхлорли углерод ва бошқа гидрогенизланган бирикмаларни ишлаб чиқаришни ва истеъмолини тўхтатишлари лозим бўлади. Ушбу моддалар ягона озон емирувчи моддалар номи остида бирлашади. Агар зарурий чора-тадбирлар кўрилмаган тақдирда, атмосферадаги заҳарли газлар 2050 йилга бориб 10 мартага ошиб кетиш эҳтимоли бор эди. Бу ўз навбатида, 20 миллион кишида саратон ва 130 миллион одамда кўз катарактаси ҳолатларини юзага келтириши мумкин эди. Бунда одам иммун тизимига, фауна ва қишлоқ хўжалигига етказиладиган зарарни гапирмаса ҳам бўлади. Эндиликда биз мазкур газларнинг айримлари иқлим ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини биламиз. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, 1990 йилдан бошлаб ОЕМларнинг фойдаланишдан чиқарилиши глобал исишни 7-12 йилга кечиктиришга ёрдам берди ҳамда озон қатламини ҳимоялашга сарфланган маблағ экологиянинг бошқа соҳаларида фойдага ўгирилди. Ҳаттоки ҳукуматларнинг Монреал протоколига кўра, тезкор ва қатъий ҳаракат қилганларида ҳам ернинг ҳимоя қатлами тўлиқ тикланиши яна 40-50 йил муддатни эгаллайди.

Ҳарқалай, ўз вақтида амалга оширилган ҳар қандай амалий тадбирлар келгусида ер юзасида ҳаётнинг бардавомлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Қ. БЎРИЕВ,
М. НУРМАТОВ,
вилоят экология ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси мутахассислари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan