Бош саҳифа / Жамият / Овора бўлган беморлар

Овора бўлган беморлар

Қумқўрғон туманидаги тез ёрдам бўлимига аҳволи ёмонлашган беморни келтиришди. Тез ёрдамдан нажот кутган бемор ва унинг опаси бу ердан шифокорни топиша олмади. Навбатчи ҳамширалар беморнинг тинмай қайт қилаётгани эшитиб, “бу бизнинг касалимиз эмас, инфекционнийга олиб боринг”, деган жавобни берди.

Юқумли касалликлар бўлимига қадам қўяр эканмиз, — дейди бемор Нурқул Жўраевнинг опаси Ойгул Жўраева, — Намоз исмли шифокор қарши олди. Беморни текшириб, дори воситасидан заҳарланиш бўлиши мумкин, дея керакли муолажа қилди. Эрталабгача аниқ ташхис қўйилмасдан ётқизишди. Эртаси кун бўйи эса бемордан хабар оладиган бирорта шифокор топилмади. Навбатчи ҳамшира муолажаларни наридан бери қилгандан сўнг хонага қайтиб кирмади.

Кечга бориб беморнинг қорни шиша бошлади. Бу бўлимда даволаниш тугул аниқ ташхис қўйилишига кўзи етмаган бемор, қариндошлари маслаҳати ва кўмагида яна туман тез ёрдам бўлимига борди. Минг афсуски, бу шифокор ҳам беморнинг қон босимини текшириб кўришдан нарига ўтмади. Беморни Тошкентга олиб кетишга ва у ерда даволатишга қарор қилишди. Бемор Нурқул Жўраев пойтахтда даволаниб, уйга батамом тузалиб қайтди… Бундайларнинг сони қанча…

Бундай вазиятда одамлар кимга мурожаат этишини билмай қолишаяпти. Тез ёрдамнинг ўзи ёрдамга муҳтожга ўхшайди.

Адолат МЎМИНОВА,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan