Бош саҳифа / Маданият / Ҳотамтой қалъаси Шерободда

Ҳотамтой қалъаси Шерободда

Ҳотами Той тарихий шахс бўлиб, милодий VI аср охири ва VII аср бошларида яшаган. Асл исми Абу Сафона Ҳотам ибни Абдуллоҳ ибни Саъди Тойидир.

У яманлик бўлиб, Той қабиласининг сардори, машҳур лашкарбоши ва шоир бўлган. Одиллиги, олийжаноблиги, сахийлиги билан Арабистонда, сўнгра бутун ислом оламида шуҳрат қозонган. Ушбу шахс номи бутун шарқ оламида, адабиётида саховат рамзига айланган. Ҳотами Той билан боғлиқ қўрғон Шеробод туманида ҳам мавжуд. Қўрғон Шеробод туманидан 8 километр шимолда, маҳаллий аҳоли иккинчи даҳана деб атайдиган жойдан 600 метр шарқда жойлашган. Аҳамиятлиси, у вилоятимиздаги тоғ меъморчилигига оид иншоотлардан саналади. Бу ҳақда илк бор рус армияси зобити Н.А.Маевнинг китобида “Хатантай” номи билан қайд этилади.

1990 йилнинг кузида Ўзбекистон Фанлар академияси археология институти томонидан қазишма ишлари олиб борилди. Қазишмаларда ёдгорликнинг икки хонаси,  ҳовли ва дарвозахонаси қисман очилди. Қалъа минорасининг ўлчамлари олиниб, аҳамияти ўрганилди. Дастлабки тадқиқотларга кўра, иншоот карвон йўлидаги работ экани, унда йўлни қўриқловчи ҳарбийлар хизмат қилганлиги тахмин қилинмоқда. Агарда тадқиқотлар давом эттирилиб, тўлиқ ўрганилса, келгусида сайёҳлик манзилларидан бири бўлиши мумкин. Негаки, буюк немис шоири Гёте “Ғарбу Шарқ девони”да ўзини Ҳотамга, маъшуқасини эса Зулайҳога нисбат бериб, шеърлар битган эди.

Абдулла БОБОХЎЖАЕВ,
Термиз археология музейи директор ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan